…Юлдузлар, юлдузлар. Кўриб турганим, бу чексиз фалак қандай пайдо бўлган? Ким яратган уни? Мени-чи? Нега мен бу оламда мавжудман? Ахир, мавжуд бўлмаслигим ҳам мумкин эди-ку! Мавжудлигимдан маъно ва мақсад нима?.. Савол устига савол туғилавердими, бас, энди унинг ниҳояси бўлмайди. Чунки, савол ҳайратдан, ҳайрат тафаккурдан, тафаккур онгдан, онг эса коинотдан қувват олади… Davomini o'qish
Teglar: Najmiddin Komilov
Erkin Vohidov. Teran daryo sokin oqar…
Бир воқеани доим эслаб тураман. Бу воқеа раҳматли Озод Шарафиддинов у кишини қандай юксак эҳтиром билан эътироф қилганига далил бўлади. Олимнинг “Тасаввуф” деган китоби эълон қилиниб, халқ ичида кенг тарқалган вақт эди. Озод Шарафиддинов домланинг ҳам бир китоби нашрдан чиқиб, бир куни шу китобнинг тақдимоти бўлди. Шу сабаб билан бир қанча олим ва ижодкорлар у кишининг уйига борган эдик. Озод ака ногирон эдилар, баъзан оромкурсида амаллаб ўтирардилар. Нажмиддин Комилов кириб келганида, устоз Озод акада у кишига нисбатан ҳурмат аломатлари ва муносиб қаршилаб олиш иштиёқи пайдо бўлди. Кўришган вақтларида дарҳол Нажмиддин Комиловнинг қўлларини тутиб, кўзларига сурдилар ва: “Шу “Тасаввуф” китобини ёзган қўлларингизни бир кўзларимга сурай”, дедилар. Davomini o'qish
Kecha — 26 aprel kuni atoqli o’zbek olimi Najmiddin Komilov vafot etdi.
Ўзбек тафаккури, илму фани, хусусан фақат мустақилликдан кейингина шакллана бошлаган замонавий тасаввуфшунослик илмининг асосчиларидан бири Нажмиддин Комилов кеча — 26 апрель куни оламдан кўз юмди. Davomini o'qish