Xorxe Luis Borxes. Asteriyning uyi

037
Хорхе Луис Борхес — Аргентина ёзувчиси. Жаҳон адабиётида афсонавий шахс сифатида тан олинган. Борхес ўз ижодида инсон ақли нималарга қодирлигини кўрсатишга ҳаракат қилади. Унинг «Алеф», «Янги изланишлар», «Делатель», «Броудининг маълумотлари», «Йўлбарслар олтини» каби тўпламларидан инсон ақлини лол қолдирувчи кўплаб ҳикоялари ўрин олган. Борхес ҳикояни қандайдир бир қўлёзмага, тарихий воқеага ёки бирор-бир китоб воқеасига изоҳ тарзида бошлаётгандай кўринади-ю, сизни инсон онги яратган фантазиялар оламига қай тарзда олиб кирганини пайқамай қоласиз (Таржимондан). Davomini o'qish

Fridrix Dyurrenmatt. It. Hikoya / Ulug’bek Saidov. Fridrix Dyurrenmattning evrilishlar olami

012
Фридрих Дюрренматт (1921 йил 5 январ, Конольфинген — 1990 йил 14 декабр ) ХХ аср мумтоз сиймолари қаторидан муносиб ўрин олган швейцариялик адиб. ХХ асрнинг катта адабиётининг детектив хусусияти ҳақида фикр юритиб немис адиби Бертольд Брехт шундай ёзган эди: “Биз фалокатлар шароитида ўз ҳаётий тажрибаларимизни орттирамиз. Фалокатлар асосида ўзимизнинг биргаликдаги ижтимоий ҳаётимиз амалга ошадиган қиладиган усулни англашимизга тўғри келади. Фикрлаш орқали биз инқироз, турғунлик, инқилоб ва урушларнинг сабабини очиб беришимиз керак. Газеталарни ўқиётгандаёқ биз фалокат содир бўлиши учун кимдир нимадир қилганини ҳис этамиз. Хўш, нимани ва ким содир қилди? Бизни хабардор қилишган ходисалар ортида биз бошқа, бизга хабар қилинмаган ҳодисалар рўй берганини фараз қиламиз. Айни шулар ҳақиқий ходисалардир”. Davomini o'qish

Frans Kafka. Milenaga maktublar (2).

001

Франц Кафка Прагада туғилган, немис тилида ижод қилган, аммо ёзиш услубига кўра, Австрия адабиётига мансуб ёзувчи. Унинг чех журналисти Милена Есенскаяга хатларини ўзбек тилига таржима қилишдан мақсад буюк ва сирли Кафканинг инсоний ҳиссиётлари билан ўқувчиларни таништиришдир.
Маълумки, Кафка ўзининг «Жараён», «Қалъа», «Америка», «Эврилиш», «Жазо колонияси» каби асарлари билан ХХ аср адабиёт дунёсини ларзага солди. Бироқ унинг ижоди ва ҳаётини ўрганишга бағишланган юзлаб асарлар яратилганига қарамасдан, Кафка сирлилигича қолиб келмоқда. Davomini o'qish