7 сентябрь — таниқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев таваллуд топган кун
Театр қурбонлик талаб қилади, лекин бу табиий ҳол. Яъни, театр одамининг театрга ҳамма нарсасини бағишлаши табиий. Чунки у театр учун туғилади. Четдан қараганда эҳтимол бу фожеа бўлиб туюлар, йўқ, аслида ундай эмас, театр одамининг бахти театрга ўзини бахш этишида. У фақат актёр ёки режиссёр эмас, театрнинг рассоми билан гримёридан ташқари яна қанча одами бор! Улар театрдан бошқа жойда ишламайдилар! Davomini o'qish