Xorxe Luis Borxes. Sohildagi uchrashuv & Olim Otaxon. Sarhadlar

033    Ҳикоянинг сарлавҳаси асл нусхасида, яъни испан тилида “ЕL Роtго”деб аталади (Аслида “El otro”. ХДК изоҳи), бу сўз рус тилига тушунарли, аниқ, бир сўз билан таржима қилинган (“Другой”). Биз уни “Соҳилдаги учрашув” деб ўзбек тилига ағдардик. Ҳикоя қаҳрамонлари айнан денгиз бўйида учрашиб қолганликлари учун бўлса керак. Айтганча, соҳилда қаҳрамонларгина эмас, икки давр, бир ижодкорнинг ўтмиши — ёшлиги билан ҳозирги пайти — кексалиги учрашади, ғайрат, шижоат, жўшқинлик билан эҳтиёткорлик, салобат, лекин журъатсизлик учрашади. Боз устига учрашиб қолганларнинг ҳар бири шу учрашувни тушида кўраётган бўлади. Ҳикояни ўқиганингизда шуни ҳис қиласиз, бу эса кўп нарсаларга ўзгача назар лозимлигини кўнгилга солади. Муаллиф ўтмиши, бугунги кун, туш ва ҳаёт деган иплардан шундай ажойиб, нафис буюм — асар яратган, тўқиганки, кўнглингиз яйрайди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Sezgi ila anglangan falsafa

004     1968 йили Ясунари Кавабата Нобель мукофотини қабул қилиб олган маросимда сўзлаган нутқини (бу нутқ кейинчалик “Япония гўзаллигидан туғилган” номи остида эссе сифатида эълон қилинган) тўлалигича ўзи мансуб халқ руҳониятининг асоси бўлган қадимий япон шеъриятига бағишлади. Davomini o'qish