Omondurdi Annadurdiyev. Ruboiylar

001

Омондурди Аннадурдиев билан 80-йилларда Тошкентга бир неча ой дўстим Шукур Қурбон хонадонида яшаган пайтида танишган эдим. Ўша йиллари тенгдошларимиз орасида биргина Шукур Қурбоннинг уйи бор эди. Янги цирк биносига яқин «дом»ларнинг биридан биринчи бўлиб уч хонали квартира олган дўстимизнинг уйи уйсиз-жойсиз қолган кўп ёш шоирлар, шу жумладан мен учун ҳам бошпана бўлган. Омондурди оға ҳам бу хонадонда анча вақт яшаган эди. Унинг шеърларини Шукур Қурбон ва Муҳаммад Раҳмон ўша йиллари таржима қилишгани ҳам хотирамда. Айниқса, Муҳаммад ака таржима қилган урушдан қайтмаган йигитлар ҳақидаги шеър тилларга тушган эди: Davomini o'qish