1299-ҳижрий (1881 йилда) Бомбайда нашр этилган «Оташкадаи Озарий» номли машҳур Шарқ тазкирасида Паҳлавон Маҳмуд ҳақида қуйидагилар ёзилган: «Исми Паҳлавон Маҳмуд, Пурёйвалий лақаби билан шуҳрат топган, унинг паҳлавонлик овозаси оламни тутган, ўз асрининг ягонаси бўлган. Шеъриятда қудратли, «Канзул Ҳақойиқ» номли маснавийси бор. Кейинги вақтларда тасаввуф мавзуида ёзган рубоийлари анча яхши чиққан». Davomini o'qish