O’rxon Pomuq. Maktab alamlari va zavqlari.

07  Бошланғич синфда бир ора ёнимда ўтирган, узун қизил сочлари от думига ўхшаган бир қиз бор эди. Портфелининг ичи тишланган олмалар, бурда нонлар, нондан тўкилган кунжутлар, қаламлар, соч тасмалари билан аралаш-қуралаш бўларди, ўзи эса пала-партиш кийинарди, аммо ундан ва портфелидан келаётган хушбўй атир ҳиди мени унга боғлар, ҳар нарсани ўз оти билан айтиб, жасорат билан баён эта олишига ҳайрон қолар, ҳафта охирида уни кўрмасам, соғинардим. Davomini o'qish