Халқ қалби, миллий руҳ деган тушунчар борки, улар мавҳум тушунчалар эмас. Уларни англамоқчи бўлган одам, бор бўйи билан кўрмоқни истаган одам халқимизнинг минг йиллар мобайнида сўзма-сўз, ҳарфма-ҳарф, товушма-товуш бунёд этилган достонларини билиши керак. «Алпомиш» достонини бахшиларимиз ўн кечалаб айтишган, «Гўрўғли» туркуми ўзида 100га яқин достонни жамлаган. Худди шу достонлар ичига кирган одам халқ қалби билан, миллий руҳ билан юзма юз келади ва унинг нима эканлигини билади. Davomini o'qish