Qadam Sayid Murod. Men ham g’animatman

014

   Қадам Сайид Мурод билан тенгдош, адабиётга бирин-кетин кириб келган эдик. Аммо, мендан кўра Усмон Азим ва Муҳаммад Раҳмонга жуда яқин эди. Чунки улар ёшликда радиода бирга ишлашган, бир-бирларининг сирларини билишарди. Муҳаммад Раҳмон меҳмон бўлиб келганини ҳали Қадам мени чақирмасдан билардим: меҳмоннинг фақатгина унгагина хос бўлган қаҳ-қаҳи пастдан аллақачон мен турган юқори қаватга етиб келган бўларди. Davomini o'qish