18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида йўловчи автобуси ёниб кетиши оқибатида 52 ватандошим фожиали ҳалок бўлди. Бу хабарни эшитган онимдан кўз ўнгимда ёш йигитлар, ҳали энди ҳаёт ва турмуш йўлларининг бошида катта орзулар, умидлар, режалар қуриб турган йигитлар қиёфаси келаверади… келаверади. Мана икки кунки уларнинг бундай даҳшатли ўлим топишларидан юрагим мотамда. Мен уларни — ўша олис Россияга бораётган ва борган ёш йигитчаларимизни Москва аэропортида тўп-тўп бўлиб, атрофга олазарак боқиб турганларини ўз кўзим билан кўрганман. Кўриб қийналганман. Уларнинг пешаналарига қандай тақдир ёзиқлари битилганини билганим учун қийналганман. Davomini o'qish