Президентимизнинг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси таркибига Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейининг қайтарилиши ниҳоятда тўғри ва адолатли иш бўлди. Негаки, бу Музей Ўзбекистон Фанлар академияси бағрида пайдо бўлган ва камолга етган. Унинг бутун тарихий фаолияти (келгуси 2019 йил унинг ташкил топганига 80 йил бўлади) айнан ФА билан боғлиқ бўлиб, у ўз таркиби ва моҳиятига кўра нафақат Ватанимизда балки жаҳонда ҳам ягона Музей ҳисобланади. Чунки, ҳазрат Навоий номи билан аталувчи, унинг ҳаёти, ижодини тарғиб этувчи ва кенг кўламда ўрганувчи ҳамда минг йилдан ортиқ оғзаки ва ёзма адабиётимиз тарихини кўргазмалар воситасида ёритиб берувчи бошқа бундай Музей йўқ. Davomini o'qish