Озарбайжоннинг йирик адабиётшунос олимларидан бири, шоир ва ёзувчи, таржимон филология фанлари доктори, профессор Рамиз Асқар туркий халқлар мумтоз адабиётига меҳр қўйган, таъбир жоиз бўлса, умрини адабиёт билан ошно этганлардан бири. Адабиётшунос олим куни-кеча ҳазрат Алишер Навоийнинг “Хамса”сини озарбайжон тилига таржима қилиш ишларини якунлаш арафасида, ҳозир «Сабъаи сайёр» достонини ўгириш билан машғул эканини бизга хабар қилди. Davomini o'qish