Қўшнилар қизга Борда дея лақаб қўйишганди, чунки Тофоль амакининг марҳума хотини туғмаслиги маълум бўлгач, уни етимхонадан асраб олишганди. Борда шу боғчада катта бўлди. У ўн етти ёшларда бўлса-да, кўринишидан ўн бир яшар қизалоқдан фарқ қилмас, озғин елкалари эгик, кўкраклари ботиқ, қизларга хос зарофат кўринмасди. Davomini o'qish
Teglar: Risolat Haydarova
Risolat Haydarova. Uch hikoya.
Оқшомги осойишталик руҳи аста-секин тунга сингиб кетарди. Тун ўзига “юққан” шу атворни тонгга узатарди. Келинчак кўз очиб теваракдаги сокинликка қулоқ тутаркан, дили ёришиб келаётган осмон билан уйғунлашиб, тиниқлашиб кетарди. Кейин у енгил тортиб айвончага чиқарди-да, ўрик ғунчаларининг гулга айланишини кузатарди. Ёришиб келаётган осмоннинг ранги қандай ўзгариши, уфқдаги булутларнинг туси тиниқлашиб бораётгани, ер усти кўкараётгани кун сайин яққолроқ кўринарди. Деразани очиб, юзини саҳарги салқинликка тутганда шабаданинг вазни ҳам енгиллашгандек туюларди. Davomini o'qish