Роппа-роса 52 йил аввал, 1974 йилнинг 30 августида бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлган ватандошимиз Руфат Рисқиев вафот этди. Аллоҳи Карим раҳматига олсин!
Ўзбекистон бокс тарихидаги ( қолаверса, собиқ СССР бокси тарихида) биринчи жаҳон чемпиони, 1976 йилги Монреаль Олимпиадаси кумуш медали соҳиби Руфат Асадович Рисқиевнинг номи муносиб равишда жаҳон спорти тарихида Муҳаммад Али, Теофил Стивенсон, Жо Фрезер, Борис Лагутин каби атоқли қўлқоп усталари қаторида тилга олинади.

