Отам — Даврон Ҳасан ўғли 1972 йилнинг 1 декабрида, онам — Фузалло Вафохўжа қизи 2007 йилнинг 1 декабрида оламдан ўтишган. Деярли ҳар кун уларни эслайман. Онамни соғинаман. Онамнинг чеҳраси аломатларини қизнабираларимдан излайман, отамни тушларимда кўраман. Ягона, шериксиз Аллоҳдан ҳар икки азиз инсонни мағфират айлашини, Ўзининг Улуғ Юзига боқиш неъмати ила мушарраф айлашини сўрайман.
Отанинг бир ширин каломи учун
Ҳимолай тоғидек олтинлар ҳам паст.
Волиданг қўлининг бир силашига
Дунё хазинасин чўғи етишмас… Davomini o'qish