1920 yilning aprelida butun Turkiston motam tutgan edi.

011

   Маҳмудхўжа Беҳбудий  ХХ асрнинг биринчи чорагида Туркистоннинг энг машҳур кишиларидан эди. Унинг номи Туркистон генерал губернатори у ёқда турсин, оқ подшонинг ўзига ҳам аён бўлган.  Бухоро хони  маишатпараст  Олимхон эса  уни ўзининг шахсий душмани деб билган.  «Беҳбудий афанди 1919-нчи йил 25-нчи мартда йўлдошлари Мардонқули ва Муҳаммадқул билан сафарга чиққанда (Бухоро тупроғида) Қарши шаҳрида Бухоро амирининг золим беклари томонидан қўлға олиниб, ваҳшиёна суратда шаҳид қилинди, ёши 45 да эди» (Ҳожи Муиннинг «Зарафшон» газетасида 1923 йилнинг 25 мартида босилган мақоласидан). Davomini o'qish