Муҳаммад Шайбонийхон узоқ йиллардан буён ўзбек тарихи учун, аниқроғи, сиёсатчига айланган тарихчилару тарихшуносга айланган сиёсатдонлар учун ўтмишимизнинг ўгай фарзанди бўлиб қолмоқда. Совет давридаям, бугунги кундаям нашр этилаётган мумтоз шеърият мажмуаларини қанча варақламанг, унинг адабий мероси тўлиқ акс этмаётганига гувоҳ бўласиз. Илмни шарманда қилиш шу даражага бордики, мустақилликнинг илк йилларида нашр этилган «Ўзбекистон тарихи» дарсликларидан бирида Муҳаммад Шайбонийхон даври умуман киритилмаган, қарайб бир асрлик тарихдан кўз юмилган эди. Бу илмга мутлақо зид ҳолат, олимликка хиёнат эди… Davomini o'qish