Клод Лоррен сувратларини кўрганман.Уларда қасрларнинг вайроналари жуда қадим замонлардан қиссалар айтаётгандай.Сокин кўрфазлар,қанотли малоикалар,кўпириб ётган оқ булутлар,тонглар,тунлар,сўлим чошгоҳлар.Эски ғишт кўприклар чуқур оқаётган дарёлар узра…Дарахтлар эса…Клод Лоррен сувратларида дарахтлар доим марказда,доим борлиқ узра юксалиб сирли ҳикоятлар сўйлайдилар.Улар гўё кўп юриб,заминни айлана-айлана ҳориб шу ерда чўккандайлар,нафас ростлаётгандайлар. Davomini o'qish