Ранги мурдадек оқариб кетган Широқ тишини тишига қўйиб, ўзини бардам тутишга уринар, уруғдошларининг саволларига жавоб бермасди. Уни бир жойга ўтқазиб, куйдирилған намат билан қонини тўхтатдилар. Чолнинг саҳро шамоли ва чўл қуёшидан қорайган юзида ғазаб аломати йўқ эди. У ўзига келгач, ўрнидан турди-да, кунботиш томонга қараб кетди. Ҳанг-манг бўлган кишилар унинг орқасидан қараганларича қотиб қолдилар. Davomini o'qish