Жўржий Зайдон араб адабиётининг йирик намояндаларидан бири. У араб тарихий романчилигига асос солди, уни юқори поғонага кўтарди. Зайдоннинг 22 тарихий романи бўлиб (буларнинг кўпи ўрта аср тарихига оид), улар чуқур ўрганишга, тадқиқ этишга арзийди.Адибнинг IХ асрда араб халифалигида, хусусан Мовароуннаҳрда бўлиб ўтган воқеаларга бағишланган «Фарғона келини» романи араб ва дунёнинг кўпгина мамлакатларида кенг тарқалиб, жуда кўп маротиба нашр этилган. Davomini o'qish