Shuhrat Shokir. Kuz satrlari

33    Шуҳрат Шокир ўзига хос шоир. Кам ёзса-да, соз ёзади. Бугунги талотумли ўзгаришлар даврида яшаётган барча ёш шоирлар қаторида Шуҳратгаям сабр-матонат ва кщнгил хотиржамлиги тилайман. Davomini o'qish

Akutagava Ryunoske. Rasyomon darvozasi & Xurshid Do’stmuhammad. Hikoyaning yangi tarjimasi haqida

004   Бу воқеа бир куни кечга яқин содир бўлди. Бир хизматкор Росёмон дарвозаси тагида ёмғир тинишини кутарди. Кенг дарвоза олдида ундан бўлак ҳеч ким йўқ эди. Фақатгина ҳар-ҳар ерида қизил бўёқлари кўчган йўғон, юмалоқ устунда чигиртка турарди… Davomini o'qish

Shuhrat Shokir. Munglig’ musofirman… She’rlar

003    Бундан бир неча йил аввал сайтимизда тожикистонлик ёш ўзбек шоири Шуҳрат Шокир шеърлари билан (мана бу саҳифада),кейинчалик у таржима қилган япон адиби Акутагава Рюноскенинг «Расёмон дарвозаси» ҳикояси билан (ҳикоя ва Хуршид Дўстмуҳаммаднинг таржима ҳақидаги фикрлари мана бу саҳифада)  таништирган эдик. Унинг янги шеърлари ҳам сизни бефарқ қолдирмаслигига ишонаман. Davomini o'qish

Shuhrat Shokir: Tilimizni badbashara so’zlar hisobiga boyitmaylik!

001

Шуҳрат Шокир мурожаатида бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бирига диққатимизни қаратишга уринган. Фейсбукдаги “Профессионал ва ҳаваскор” таржимонлар гуруҳи томонидан бошланган жараёндан хабарим бор. Улар бундай ҳаракат мустақиллик арафасида ҳам бўлгани ва охир-оқибат яхши натижага олиб келмаганидан хабарлари бормикан?
Энг аввало,айтишим лозимки, ўшандаям,худди бугун эътироф этилаётганидек, бу иш тилимизни бегона,ёт сўзлар билан тўлиб кетганидан ташвишга тушган ёшлар томонидан бошланган ва «ноҳия» («район» ўрнига), «тайёрагоҳ» («аэропорт» ўрнига), «олийгоҳ» («институт» ўрнига), «куллиёт» (факультет» ўрнига) каби сўзлар пайдо бўлган эди. Бор-йўғи икки-уч йил ўтар-ўтмай бу сўзлардан тилимизни тозалаш жараёни  бошлангани ҳам эсимда турибди. Davomini o'qish

Shuhrat Shokir. Qalbimni chulg’aydi muazzam nurlar…

677

Бу дунёда ҳеч кимни  шеър ёзишга ўргатиб бўлмайди. Оллоҳ бермаган бўлса,бандаси беролмайди. Менга фейсбук ва бошқа йўллар орқали кўп ёш шоирлар ўз шеърларини юборишади. Мен баъзан нима дейишни билмай қоламан. Шеърият майдонига кириб келишга уринаётган ҳар бир ёшга менинг битта,фақат битта маслаҳатим бор: Таржима қилинг. Забардаст шоирлар шеърларини таржима қилинг. Уларнинг руҳий дунёсига киринг,оҳангларини ўрганинг. Шеърнинг мазмунини эмас, моҳиятини (рангини,оҳангини, феълини,шиддатини,қувончу  ҳасратини) таржима қилинг. Бундан-да ортиқ машқ,бундан-да зарур мактаб дунёда йўқ… Davomini o'qish