Бир неча кун аввал Сурхондарё сафарида юрганда, Бойсун шаҳри томон бораётиб, бизни олиб юрган «Сурхон ёшлари» газетасининг бош муҳаррири Исроил Шомиров ҳангома орасида Сталин бобо деган шахс ҳақида, диктатор ҳайкаллари бутун империяда қулатила бошланган йиллари Бойсундаги Сталин ҳайкалини олиб келиб ҳовлисига ўрнатгани тўғрисида гапириб қолди. «Ҳайкал ҳозир ҳам турибди. Шукур аканинг айнан воқеага бағишланган ҳикояси ҳам бор» -деди Исроил ака. Биз ҳайкални кўрсатишни илтимос қилдик. Davomini o'qish
Teglar: Shukur Xolmirzaev
Shukur Xolmirzaevning qo’lyozmasi topildimi?
Икки йилча аввал сайтимизда атоқли адиб Шукур Холмирзаев билан «Жаҳонбоп асар ёза оламан,лекин…» сарлавҳаси остидаги суҳбат эълон қилинган эди (Cуҳбат 2002 йилда адабиёт газетасида чоп этилган). 2015 йилнинг баҳорида менга сурхондарёлик дўстларим, ўша суҳбатда адибнинг «Гулистон» журналида босилаётган «От йили» номли қиссанинг сўнгги 25 бети йўқолгани ҳақидаги гапига диққатни қаратиб, асарнинг тўлиқ нусхаси Деновда мавжудлиги ҳақида хабар беришди, кўп ўтмай қиссанинг 140 варақдан иборат компьютерда терилган нусхасини ҳам юборишди. Июль ойининг бошида асарнинг йўқолган қисми топилгани ва яқин кунларда уни эълон қилишимиз ҳақидаги маълумотни қўшиб, «Жаҳонбоп асар ёза оламан,лекин…» суҳбати қўйилган саҳифани қайтадан янгиладик. Davomini o'qish