Таниқли навоийшунос олим, зукко мунаққид Иброҳим Ҳаққул (1949-2022) таваллудининг 75 йиллиги олдидан.
Иброҳим Ҳаққулни маълум маънода адабиётшуносларнинг шоири дейиш мумкин. Чунки олимнинг шеърият таҳлилига бағишланган аксарият мақолалари эҳтиросли талқинлар ва таҳлиллар. Энг муҳими ушбу эмоционал талқинларда шунчаки риторик пафос устунлик қилмайди. Аксинча, чуқур мантиқий мушоҳадалар, теран илмий, фалсафий хулосаларга асосланган. Бугунги саҳифамизда олимнинг Хожа Аҳмад Яссавий, Алишер Навоий ва Чўлпон ҳақидаги тадқиқотлари ҳақидаги мулоҳазалар билан танишасиз. Davomini o'qish