Nurulloh Muhammad Raufxon: Adabiyot qadim o’zanlarga qaytadi.

077
Адабиёт сўз демак. Сўз эса инсонга ўзини ва Яратганини танитиш воситасидир. Ўзини, ўзлигини билмаган Яратганини ҳам билмайди-танимайди, Яратганини танимаган ҳеч қачон ўзини танимайди. Танийман деб ўйлайди, аммо ўзи ҳақида хато тасаввурларда умри ўтади. Адабиёт агар одамни шу хатоликдан қутқариб, унга аслини танитса, асосий вазифасини бажарган бўлади. Davomini o'qish

Sirojiddin Ibrohim. Yurak bilan odimlab…

Ashampoo_Snap_2017.03.02_00h01m55s_007_.png  Устознинг ”Одамни армонлар улғайтиради” номли китоби бундан роппа-роса ўн йил бурун нашр қилинган. Балки ўқигандирсиз, Ўшанда асарларга нисбатан ”инжиқ” адибимиз Эркин Аъзамнинг ёзган сўзбошисида шундай эътирофлар бор эди: “…Олис тоғ қишлоғининг кундалик, аммо нимаси биландир абадиятга дохил ҳаёт мароми, содда-дўлвор одамлари, лампа-чироқ шуъласидаги хотиржам оқшом гурунгларидан нақл қилган бир очеркини (Очеркмиди, ҳикоямиди, нима аҳамияти бор? Тайин бир жанрга мансублик шартми?) ўқиб, мен бу муаллифга ихлос қўйганман. Уни ўқиб, бу ғулғула шаҳардан, эришганим озми-кўпми нарсалардан—бари-баридан воз кечиб, ўша ёқларга кетгим келган… ” Davomini o'qish

Millat ruhiga e’tiqod. O’zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron bilan suhbat.

Ashampoo_Snap_2017.03.04_23h49m09s_001_.png    Агар Усмон Азим, Шавкат Раҳмон ва яна бир қатор тенгдошларим билан ҳамнафас бўлмаганимда, уларнинг таъсири  бўлмаганида Хуршид Даврон деган шоир ижоди қандай бўларди, билмайман. Яқинда эски қоғозларимни титкилаб туриб, ёзилмай чала қолиб кетган бир битигимда бу  икки жўрам ҳақида “Улар менинг икки қанотим” деб ёзганимни ўқидим. Ҳаққаст рост! Тақдиримда муҳим роль ўйнаган икки буюк шоирдан абадул абад миннатдорман. Davomini o'qish