Сойга яқин, қирнинг тошлари орасига шишани кўмдик. Ортга қайтиб, уйда гурунглашиб ётдик… Орадан йиллар ўтди. Ўтган кузда Қорадарага бир тўп табиат шайдолари билан яйрагани бордик. Ўшанда адиб билан кўмган шишани излаб топиш истаги пайдо бўлди. Тўдадан секин ажралиб, ўша таниш сойдан ўтдим. Шиша кўмган жой кўчки сабаб, кўздан пана бўлибди. Гарчанд кўп уринсам-да, тополмадим. Ниманидир йўқотгандай, кўнглим ғашланди. Эслаб кетдим… Davomini o'qish