Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон 1952 йил 20 январь куни Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги Чордара қишлоғида туғилган. Ўрта мактабни тугатгач, 1969 йили Тошкент Давлат университети журналистика факультетига ўқишга кирган.
1971-73 йилларда ҳарбий хизматни ўтайди, қайтиб таҳсилини давом эттиради.
1976 йили шеърлари Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг «оқ йўли» билан «Гулистон» журналида чоп этилади. Дастлабки икки китоби — «Қадрдон қуёш» ва «Шаҳардаги олма дарахти» 1979 йилда нашрдан чиқади. Davomini o'qish
Teglar: suhbat
Ibrohim Haqqul. Ma’naviy muammolarimiz aksari mumtoz adabiyotdan uzoqlashishdan.
Филология фанлари доктори Иброҳим Ҳаққул 1949 йил 28 мартда Бухоро вилояти Шофиркон тумани Талижа қишлоғида зиёли оиласида туғилган. Ўрта мактабни тугатгач, 1966-1970 йилларда Бухоро давлат педагогика институтида таҳсил олган.
Иброҳим Ҳаққул 1970-1972 йилларда «Шофиркон ҳақиқати» газетасида бўлим бошлиғи ва муҳаррир вазифаларида ишлаган.
Унинг «Навоий ва Мавлоно Ашраф», «Дарё каби ҳамиша уйғоқ…» каби илк адабий мақолалари шу газетада босилиб чиққан. Davomini o'qish