Чаппор урмоқ, чаппор уриб гулламоқ – фразеологик бирлиги XX асрнинг 30-йилларида Ҳамид Олимжон томонидан ўзбек адабиётига киритилганлиги маълум. Шоир Ватан ҳақидаги «Ўзбекистон» қасидасида, «Ойгул билан Бахтиёр» эртак-достонида, «Қиз» шеърида чаппар урмоқ иборасини қўллаган. Davomini o'qish
Teglar: To’ra Nafasov
Poyon Ravshanov. So’z allomasi / To’ra Nafasov. «Baliqchi» so’zining ma’nosi.
Ўзбекистонда Тўра Нафасовдек зукко ва фидойи олимлар борлигидан фахрланаман. Олимнинг Ўзбек Сўзи йўлида қилаётган залворли ва машаққатли изланишлари ҳақида ўйлаганимда ҳар гал Амир Темур ва чумоли ҳақидаги ривоят эсимга тушади. Чумолидек тиришқоқ бўлган олимгина Ҳимолайдек улкан ва чўққиси кўринмас тоғ — Ўзбек тили ҳайбати олдида чўчимай, чўққи томон йўл излайди ва бутун йўли давомида ҳар бир гиёҳ, ҳар бир оғоч, ҳар бир тош сирини билишга интилади. Тўра Нафасов, ҳурматли Поён ака эътироф этганидек, «Ярим аср давомида 500 дан зиёд мақола, 30 га яқин китоб, дарслик, қўлланмалар яратди, минглаб шогирдларга устозлик қилди,ўзбек тилшунослари орасида кўзга кўринган мартаба ва мақомга кўтарилди. Алқисса, булар бари бир тараф, 1988 йилда, 50 ёш устида яратилган «Ўзбекистон топонимларининг изоҳли луғати» асари бир тараф, десам кўнглимдан кўп йиллар давомида кечган хулосани ошкор этган бўламан. Davomini o'qish