Жаноб У. қоғоз халтага, яна бир неча қават газетага ўралган бинафшали тувакни кўтариб, ваъдалашган кун уйимга кириб келди. Босиққина бу одам эскича мулозамат билан саломлашди-да, бинафшани қандай парваришлаш ҳақида узундан-узоқ маъруза қила кетди. Мен гуллар ишқибози эмасдим, лекин озодликка чиқиб эркин нафас ола бошлаган ажабтовур бинафшани кўрдиму унинг шўхчан, тиниқ рангига маҳлиё бўлиб қолдим. Қалин барглари чиндан-да ҳайратомуз бу бинафша бўлиқ ва бақувват эди. Уни япроқли ўсимликлар қаторига қўшса бўлармикин дея ўйлаб қолдим. Davomini o'qish