Xans Kristian Branner. Belning quvvati

branner

Баъзан шунақа бўладики, ишдан бўшатсалар парво қилмайсиз, қайтанга енгил тортасиз, ўзингизни қафасдан қутулган қушдай ҳис этасиз. Бизнинг маҳкамада ҳам ҳаёт-мамот жанги бирор зум тўхтаган эмас. Ана шундай жанглардан бирида қовун туширдим – оғзимдан бошлиққа ёқмайдиганроқ гап чиқиб кетди-да-ей! Хўш, кейин нима бўлди, дейсизми? Нима бўларди – ўша куниёқ кавушимни тўғрилаб қўйдилар. Тавба, ўзи йигирма киши ишлайдиган идора-ю, дағдағаси оламни бузади! Davomini o'qish