Xoan Ignasio Taybo. Odamlar,kimsiz o’zi?

09   Дастлаб айтиб ўтишим лозимки, яқинда «Жаҳон адабиёти» журналида босилган мазкур ҳикоянинг муаллифининг исми нотўғри ёзилди.  Испаниянинг мухтор ўлкаси Галисия лаҳжасида ижод қиладиган адибнинг исми Шоан Игнасио эмас, аслида Хоан Игнасио (галисиячада тўлиқ: Xoán Ignacio Taibo) деб  ёзилиши керак эди. Таржимон рус тилида нашр этилган тўпламда (Испанская новелла: 70-е годы. Москва.1982)  келтирилган маълумотга ишонгани учун хатога йўл қўйган. Бу рус тилидан таржима қилинадиган ҳар қандай хорижий асарда албатта хатолларга йўл қўйилиши, шунинг учун ҳам бугунги интернет тизимида пайдо бўлган имкониятлардан фойдаланиб, таржимани бари бир аслияти билан солиштириш керак деб бир неча бор айтилган фикримнинг тўғрилигини исботлайди. Davomini o'qish