Бизга XVIII аср тасаввуф адабиёти ва фалсфасининг йирик намояндаси бўлган Хожамназар Ҳувайдонинг таржимаи ҳоли, у мансуб бўлган ижтимоий-маданий муҳит, қанча умр кўрганлиги, оилавий ва ижтимоий ҳаёти ҳақида, афсуски, жуда оз маълумот етиб келган. Яқин вақтларгача тадқиқотчилар Ҳувайдонинг 1907 йили Тошкентда В.М. Ильин литографиясида чоп этилган “Китоби эшон Ҳувайдойи Чимёний маа Роҳати дил фий ал хошия” девонига илова қилинган Носеҳ Чимёнийнинг Ҳувайдо вафотига бағишлаб ёзган “Тарихи вафоти ҳазрат эшон Ҳувайдо “наввараллоҳу таоло марқадаҳу маржааҳу” асарига ҳамда шоирнинг ўзи ҳақида “Роҳати дил” достонида берган маълумотларига асосланар эдилар. Davomini o'qish