Таниқли турк шоираси Ешим Ағаоғлу (Yeşim Ağaoğlu) билан икки йилча аввал Боку шаҳрида ўтказилган Шоирлар кунида танишган эдим. Ешим Ағаоғлу 1966 йили Туркиянинг қадимий пойтахти Истанбулда бир пайтлар Озарбайжоннинг Қорабоғ ўлкасидан кўчиб келган оилада туғилган. Истанбул Университети Адабиёт факултетининг археология ва санъат тарихи бўлимида, кейинчалик эса коммуникацион технологиялар факултетининг радио-телевидение ва кино бўлимида таҳсил олган. унингдек, у Нью-Йоркдаги визуал санъат мактабида ҳам таълим олган. Davomini o'qish
Teglar: Yeshim Ag’aog’lu
Yeshim Ag’aog’lu. She’rlaridan yangi tarjimalar.
Ешим Ағаоғлу турк шеъриятида кенг томир отган модерн оқимининг вакиласи. Шеърларида инсон ҳаёти кино кадрлари сифатида акс этади. Бу шоиранинг шеъриятдан ташқари фото, кино ва видео арт билан жиддий шуғулланишининг таъсири ҳамдир. Шоира бу соҳалардаги машғулотини шеърларининг давоми сифатида кўради. Davomini o'qish