
Америкада истиқомат қилаётган таниқли иқтисодчи, машҳур ёзувчи ва иқтидорли журналист, профессор Зулфия-Силвия Назар дунё бўйлаб қўлма-қўл бўлиб кетган «A Beautiful Mind» ( «Тафаккур ўйинлари») асари билан тилга тушган. Зулфия-Силвия Назар ҳақида ёзиш мен учун анча қийин кечди. Биргина мақолада унинг кашфиётлари ва қаламига мансуб қўлёзмаларни номма-ном санаб чиқиш осон эмас. Зулфия Назарнинг АҚШ ва жаҳон иқтисодига оид кўплаб мақола, илмий тадқиқот ва китоблари дунёнинг энг нуфузли олимлари томонидан тан олиниб, эътироф этилган.
Davomini o'qish

