Faridun Mushiriy. Ko’cha

09

15 йил аввал эрон шоири Фаридун Муширийнинг (Fereydoon Moshiri, فريدون مشيری ) ижоди билан қизиқиб, унинг машҳур «Кўча» шеърини форсийдан таржима қилгандим. Таржима ҳеч қаерда босилмаганди, унинг ижоди хақида алоҳида туркум тайёрлаб, матбуотда чиқариш ниятим бор эди. Қуйида шу шеърнинг таржимаси. Фикрларингизга муштоқман (Таржимондан).

Davomini o'qish

Xurshid Davron. Yuragimiz derazalari

31 АВГУСТ — ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИНИ ЁД ЭТИШ КУНИ

Миллий озодлик, ватан эркинлиги, халқ тинч ҳаёти йўлида курашиб, беҳисоб қурбонлар берган ота-боболаримиз жасорати хотирамиздан ҳеч қачон ўчмайди. Менинг ижодимда ҳам қатағон мавзуси асосий йўналишлардан бири бўлиб келган. Бугун сизга қатағон қурбонларига бағишланган шеърларимдан айримларини тақдим этаман. Davomini o'qish

Akademik Azizxon Qayumov: Navoiy ijodi bilan faxrlanishga ma’naviy haqlimiz

навоийшунос

Академик Азизхон Қаюмов:

НАВОИЙ ИЖОДИ БИЛАН ФАХРЛАНИШГА МАЪНАВИЙ ҲАҚЛИМИЗ

Азиз Қаюмов 1926 йил январ ойида Қўқонда туғилган.
У ўзининг ота-боболари китобга, адабиётга чексиз меҳр қўйган кишилар бўлганини айтади. Катта бобоси Абдураҳим Мирзо Қўқон хони саройида мирзабоши бўлиб ишлаган. Бобоси Абдуқаюм Мирзо Қўқоннинг уста ҳаттотларидан саналган.  У киши кўчирган китоблар ҳозир ҳам Тошкентдаги Шарқшунослик институтининг нодир қўлёзмаларидан ҳисобланиб келади.  Азиз Қаюмов отаси Пўлат Қаюмовнинг муаллим, онаси Адолатхон ая ҳам хат-саводли аёл бўлганларини ҳикоя қилади. Davomini o'qish

Nabijon Boqiy: Sho’ralisoydan chiqqan karvon.

099

Бундан ўн олти йил бурун “Тошкент ҳақиқати” газетасида Ўзбекистон халқ шоири Рауф Парфи билан устоз адиб Набижон Боқий суҳбат уюштирган экан. 1995 йилнинг Наврўз байрами арафасида чоп этилган суҳбат ҳамон ўзининг бадиий қимматини йўқотмагани учун ҳам уни улуғ айём кунларида шеърият мухлисларига илиндик. Davomini o'qish

Ahmad A’zam. Meni istagan she’riyat (Taassurot)

ahmad aka

Мазкур шеърият авлодининг катта фазилати — жуда кўп мутолаа қилади, дунё адабиётининг бугуни билан бирга ўз адабиётимизнинг кечасини ўқиб ўрганиб, ўз тажрибасидан ўтказади. Улар айни тажрибадан ўтказиб ёзган шеър, унутмайлик, она тилимизда воқе бўлади, тўғрироғи, бу воқеликнинг давоми. Тил руҳида кеча, бугун эртанинг боғланишлари – бу тўхтамайдиган оқим, узлуксиз, узилишсиз жараён, шеър ўқиётган одамнинг таассуротида шу азалий ҳаракатнинг ёришиб кўриниши. Davomini o'qish

Xurshid Davron. «Dengiz yaproqlari» kitobiga yozilgan so’zboshi

dengiz_yaproqlari

Денгиз япроқлари. Мумтоз ва замонавий япон шеъриятидан.
Хуршид Даврон таржимаси

Тошкент. Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти., 1988

   Япон шеърияти — кунчиқар мамлакати фуқаросининг энг нозик ва энг сирли туйғулари битилган кундалик дафтардир. Бу дафтар сатрларига беркинган қайғу водийсини кўрмоқ учун киши умрида лоақал битта дарахт ўтқазган, ҳеч бўлмаганда, бир марта ярим тунда тўлин ойга термилиб ўй сурган бўлиши керак. Davomini o'qish

Muhammad Rahmon. «Yashil daryo» (1979) kitobidan she’rlar.

006    Унинг биргина «Яшил дарё» тўплами ўзбек шеъриятидаги бадиийлик жиҳатидан энг юксак китоблар қаторига киради. 1979 йилда нашр бўлган бу китоб ўша йилнинг биринчи китоби эди десам, хато қилмайман. (Бир дўстимиз эса «Муҳаммад Раҳмоннинг “Яшил дарё” тўпламини 1979 йилнинг энг самимий китоби» деб ёзган эди (Хуршид Давроннинг «Муҳаммад Раҳмонни эслаб» мақоласидан. Мақола мана бу саҳифада). Davomini o'qish

Ismat Xushev. Bolalar uyida ulg’aygan shoir (Muhammad Rahmonni eslab).

044    Мен Муҳаммад Раҳмон билан «Ёш гвардия» нашриётида 7-8 йил давомида бир хонада ўтириб ишлаганман.Айни шу сабабдан Муҳаммаджон аканинг феълу атворини яхши биламан. Покиза,оқкўнгил,сархуш пайтида ҳар икки гапидан кейин қаҳ-қаҳлаб куладиган ва энг муҳими жуда катта истеъдод эгаси ва ажойиб инсон эди Муҳаммад Раҳмон. Davomini o'qish

Gul Pocha Ulfat. Ruboiylar.

gulpochaulfat

Гул Поча Улфатнинг ижодида қисқа аллегорик ҳикоялар муҳим ўрин тутади. Бу ҳикояларни белгилаб турувчи,ўзига хос хусусиятлар сабабини адибни ўраб турган ижтимоий муҳитнинг характеридан излаш керак бўлади. Бундан бир неча кун олдин Гул Поча Улфатнинг қисқа ҳикоялардан учтасини саҳифамга қўйган эдим,бугун эса унинг рубоийларини сизга тақдим этмоқчиман. Рубоийларни устоз Эркин Воҳидов таржима қилган. Davomini o'qish