2014 yil sentabr oyidagi madaniyat,san’at va adabiyot sohasida sanalar taqvimi.

21

Сентябрь (лот. September, septem — етти маъносини англатади) — янги йил ҳисоби — Григорий календарика йилнинг 9 ойи. Сентябрь 30 кунга тенг. Қадимги Римда амал қилган тақвимга кўра март йилнинг 1 ойи ҳисобланган. Сентябрь эса йилнинг 7 ойи бўлган.
Davomini o'qish

Yo’ldosh Eshbek. Yo’llarimiz bir kun tutashar. She’rlar.

011

1 сентябр –   шоир  Йўлдош Эшбек таваллуд топган кун.

Оҳанг билан шакл – шеърдир. Шеър – оҳанг билан шаклнинг гўзал тасвири. Ҳа, шакл.. шакл! Турмушда аввал қолиб қилиниб, кейин ғишт қўйилади. Шеърда эса бу ҳол анчайин “эркин” кечади – “ғишт” қуйилиш жараёнида “қолип” ҳам тайёр бўла боради. Ҳаётий дунёда фақат санъат гўзал.  Шеърият олий мақомга кўтарилса, санъатга айланади (Йўлдош Эшбек мақоласидан). Davomini o'qish

Begali Qosimov. Abdurauf Fitrat & Fitrat. Hujjatli Film.

Ashampoo_Snap_2016.06.07_02h01m03s_008_.png   Абдурауф Фитрат ижоди ва фаолияти яқин тарихимизнинг энг порлоқ саҳифаларидан бирини ташкил қилади. У бутун умри давомида Она-Ватанни озод ва обод қилиш дарди билан яшади. Бу буюк иштиёқ уни Ватан ва Миллат фидойиларидан ташкил топган «Ёш бухоролилар» жамиятини тузишга муваффақ этди. Сўнгроқ мустақил партия сифатида фаолият юритган ушбу жамиятнинг пировард мақсади қадам-бақадам бориб, истиқлолни қўлга киритиш ва ислоҳотлар ёрдамида мустақил демократик давлат қуришдан иборат эди. Davomini o'qish

«Qodiriy bog’i» (videofilm)

099
Фильм ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирий яшаб ижод қилган уй, ҳовли ва шийпон, унинг қадами теккан Тошкентнинг қадимий Самарқанд-Дарвоза, Чарх-Камолон, Эскижeва, Чорсу сингари маҳаллалари, Кўкалдош, Абулқосим мадрасалари, 1- босмахона, «Сузук ота» ғори, биринчи ўзбек театр труппаси иш бошлаган бино ва саҳна, Эски шаҳарнинг Чувалачи, Қумлоқ, Тахтапул, Кўкча сингари гузарлари, Қодирий жуда кўп йиллар давомида кириб турган «Турон» кутубхонаси ва бошқа жойлар ҳали-ҳамон сақланиб турибди. Шуниси диққатга сазоворки, адибнинг барча асарларида ана шу ерларнинг изи ва иси бор. Аммо, бу эскирган ва йиллар давомида нураб бораётган табаррук қадамжолар бузилиб, йўқ бўлиб кетиш арафасида. Шу сабабдан ҳам, ушбу ҳужжатли фильм ҳам тарихий, ҳам адабий манбаа сифатида авлодларга хизмат қилади деган умиддамиз. Davomini o'qish

Ozod Sharafiddinov. Istibdod qurboni yoxud o’zligidan mahrum etilgan shoir.

0678

Ҳаётлигида етти ухлаб тушига кирмаган иззат-икромни у ўлганидан кейин кўрди. Эллик йил мобайнида унинг шаънига айтилмаган мақтов қолмади. Бу ҳамдусаноларга қараб ҳукм қилса, Ҳамзанинг малоикалар сафидан ўрин олишига бир баҳя қолганди — бунинг учун унинг икки кураги устига бир жуфт канот қўндириб куйса кифоя эди. Мабодо мўъжиза рўй бериб, Ҳамза тирилиб қолса, театр саҳналарида, кино экранларида, бадиий асарлар саҳифаларида ўзини кўриб, «илмий» тадқиқотлар, китоблар, мақолалардаги баландпарвоз гапларни ўқиб, ўзини таниёлмай қолиши муқаррар эди. Шу зайлда шўро мафкураси Ҳамзани оқкигизга ўтқазиб, эгасиз колган адабиёт тахтига чиқариб қўйди. Хўш, нега энди Ҳумо куши келиб-келиб айни Хамзанинг бошига қўнди? Бунинг сабабини англамоқ унча қийин эмас. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Cho’lpon haqida ikki maqola

002
Бугун Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, Усмон Носир ва жуда кўп шоиру ёзувчиларимизнинг қонли тақдирларини эслайдиган хотира куни. Бу ижодкорлар ёвузлик қурбони бўлишган. Лекин уларнинг «кўкрак қафасида» сўнгги нафасгача «Буюк муҳаббатнинг қонли нишони» ловуллаб турган. Улар ўлимни тан олмаганлар, Ватан ва халқ барҳаёт экан: Davomini o'qish

2014 yil avgust oyidagi madaniyat,san’at va adabiyot sohasida sanalar taqvimi.

21

    Бу сафарги август ойи бугун ер сайёрасида яшаб турган одамлар ҳаётида, ҳатто энг узоқ умр кечираётган инсон умрида ҳам биринчи марта бўлар экан..  Тақвимга кўра,бунақа ғаройиб август ҳар 823 йилда бир келади. Охирги марта 1191 йилда  кирган бўлса, кейинги сафар 2837 йилда келиши кутилади.  Хитойликлар бу ғаройиб ойни «Бир ҳовуч танга» деб аташади. Бу ойнинг ғаройиблиги шундаки, унда бошқа ойлардан фарқли равишда 5 жума, 5 шанба, 5 якшанба бор. Демак, эртадан бошлаб ҳар  823 йилда бир келадиган  ғаройиб ойда яшай бошлаймиз.. Davomini o'qish

Amrita Pritam. Amakri

002

Саҳифа таниқли ҳинд адибаси Амрита Притам таваллудининг 95 йиллигига бағишланади.

Кишор бу сафар қишлоққа келганда ўтган йилги нозиккина, қорачадан келган, бир маҳаллар ўзи анбаҳ новдасига ўхшатган соддагина қизни эмас, балки, сочлари қуюқ япроқлар каби елкасини тўлдирган, бутунлай анбаҳ дарахтига айланган Амакрини учратди. Унинг кўзлари ҳам анбаҳ мевалари каби ўзгариб кетганди. Кишор Амакрининг юзига маҳлиё бўлиб тикилди. Davomini o'qish

O’zlikni anglash va anglatish a’moli edi.

03
Бегали ака беқиёс даражада ички муштаракликка эга инсон бўлиб, теран мушоҳада, мулоҳазаси ва ўз фикрида қатъий туриши билан ҳамкасблари, шогирдларининг ҳурматини қозонган эди. У кишининг ички муштараклиги бирор режани иккиланмасдан амалга оширишида эмас, балки сўзи билан иши, тили билан дили бирлигида, ўз имон-эътиқодига, инсоний мартабасига хиёнат қилмасдан, унга мос яшаб, касб танлаб, ижод қилганида намоён бўлди. Davomini o'qish

«Ташкентский тигр» Руфат Рискиев: Сорок лет после победы

044
Мухаммед Али прилетел в Ташкент, только потому, что тут живет Рискиев. Он уже с трапа самолета стал выглядывать Тигра в толпе встречающих. И раздражению его не было предела, когда он не увидел Руфата. Оплошность быстро исправили. На одной из встреч они оказались рядом, через кресло, между ними сидело ответственное лицо. И тут Мухаммед Али улыбнулся и сделал выпад в сторону Рискиева. Тот ответил мгновенно. Так они и обменивались воображаемыми ударами, а ответственное лицо, улыбаясь, старалось спасти лицо, вжавшись в кресло. Перед отлетом Али они обнялись, и Руфат пожелал ему победы в предстоящем чемпионате мира. Davomini o'qish

«Mashhur bokschi bo’laman deb o’ylamaganman». Jahon chempioni Rufat Risqiyev bilan suhbat.

021

Роппа-роса 40 йил аввал, 1974 йилнинг 30 августида ватандошимиз Руфат Рисқиев бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлган эди.

Ўзбекистон бокс тарихидаги ( қолаверса, собиқ СССР бокси тарихида) биринчи жаҳон чемпиони, 1976 йилги Монреаль Олимпиадаси кумуш медали соҳиби Руфат Асадович Рисқиевнинг номи муносиб равишда жаҳон спорти  тарихида Муҳаммад Али, Теофил Стивенсон, Жо Фрезер, Борис Лагутин каби атоқли  қўлқоп  усталари қаторида тилга олинади.

Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Vamberining yashrin sayohati.

016
Вамберининг венгер тилининг келиб чиқишини ўрганишга қизиқиши уни Истамбулга етаклади.20 ёшида Усмонлилар салтанатига келгач, обрўйли турк хонадонлари болаларига ғарб тилларидан таълим беради.Вамбери Истамбулдалик пайтида турк, ўзбек, араб ва форс тилларини ҳам чуқур ўзлаштириб олади.Ислом дини қонун қоидаларини чуқур эгаллайди.Шунингдек, у тилшунослик борасида катта иш қилиб, 1858 йилда 14 минг сўздан иборат «Немисча-туркча», 1860 йилда 40 минг сўзни ўз ичига олган «Ўзбекча-немисча» луғатни Истамбулда нашр этдиради. Davomini o'qish