O’zlikni anglash va anglatish a’moli edi.

03
Бегали ака беқиёс даражада ички муштаракликка эга инсон бўлиб, теран мушоҳада, мулоҳазаси ва ўз фикрида қатъий туриши билан ҳамкасблари, шогирдларининг ҳурматини қозонган эди. У кишининг ички муштараклиги бирор режани иккиланмасдан амалга оширишида эмас, балки сўзи билан иши, тили билан дили бирлигида, ўз имон-эътиқодига, инсоний мартабасига хиёнат қилмасдан, унга мос яшаб, касб танлаб, ижод қилганида намоён бўлди.

02
ЎЗЛИКНИ АНГЛАШ ВА АНГЛАТИШ УНИНГ АЪМОЛИ ЭДИ
Абдураҳим Эркаев

04

Катта салоҳият эгаси Бегали Қосимов заҳматкаш олимлардан бири эди. У илмий тадқиқотлари билан фанга янгилик киритибгина қолмай, тадқиқ этилмаган, тадқиқ этишга журъат этилмаган мавзуга қўл уриб, жасорат намунасини кўрсатганди.
Бегали ака беқиёс даражада ички муштаракликка эга инсон бўлиб, теран мушоҳада, мулоҳазаси ва ўз фикрида қатъий туриши билан ҳамкасблари, шогирдларининг ҳурматини қозонган эди. У кишининг ички муштараклиги бирор режани иккиланмасдан амалга оширишида эмас, балки сўзи билан иши, тили билан дили бирлигида, ўз имон-эътиқодига, инсоний мартабасига хиёнат қилмасдан, унга мос яшаб, касб танлаб, ижод қилганида намоён бўлди.

Ҳассос олим умрини ҳалол, зиёли инсон сифатида яшаб ўтди. Зиёли бўлиш, холислик ва илмий ҳақиқатга интилиш фазилатлари ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Бу фазилатлар яхши тарбиянинг, оила ва мактабнинг, кенг тафаккур, чуқур билим, кенг мулоқот давраси, муҳитининг маҳсулидир. Иккинчи томондан эса инсоннинг ўз-ўзини тарбиялаши, қизиқишлари, интилишларини рўёбга чиқариш учун ўз устида ишлаши натижасидир. Инсоннинг нимагадир мойиллиги, қизиқиши, унинг табиатида бўлади. Шу боис Бегали Қосимовдаги фазилату хислат, қобилият ва иқтидорни туғма дейиш жоиз. Бу фазилатлар ўқиш, тинмай изланиш, ижод қилиш, халқига ва касбу корига садоқатда яшаш туфайли янада сайқал топди.

Бегали ака ижодда ҳам, ҳаётда ҳам ўта талабчан инсон эди. Айтиш керакки, у энг аввало ўзига нисбатан жуда талабчан эди. У ўз олдига бирор мақсад қўйдими, албатта ўз кучига, меҳнатига таянар ва яқинларидан, шогирдларидан ҳам шуни талаб қиларди.
Олим учун тадқиқотчи ёки аспирантга, ҳамкасбига муносабатини белгилашда уларнинг илмий салоҳияти, қалбан поклиги асосий мезон эди. Агар ҳамкасби ёки шогирди ҳалол ва покиза, етарлича илмий салоҳиятга эга бўлса, Бегали ака унинг табиатидаги бошқа қусур ва камчиликдан кўз юмиши мумкин эди. Чунки у майда-чуйда нарсалардан доимо устун турарди. Аммо носамимий, ғирром одамни ёки тилёғламалик билан ишини битириб юрадиган «пухта» кишиларни ўзига яқин олмасди. Илгари ҳурмат қилиб, ихлос қўйган кишисининг ҳам ғирромлигини билиб қолса, ундан аста-секин узоқлашарди. Истараси иссиқ, дилкаш бу инсон ажойиб суҳбатдош ҳам эди. Давраларда мумтоз адабиётимиздан, кўпинча Навоий ва Фузулий ғазалларидан, ҳатто татар, турк ва озарбайжон шоирлари шеърларидан уларнинг тилида мисралар ўқирди.

Бегали ака илмий ва педагоглик фаолиятида ҳалоллик ва холисликни умрининг охиригача сақлаб қолди. Қўл урган мавзусини, тадқиқ қилаётган соҳасини жуда теран ва чуқур ўрганиб, аниқ ва илмий далиллар ёрдамида асослаб берар ва ҳаққоний хулосалар чиқарарди. Гарчи совет мустабид тузуми томонидан қатағон қилинган жадидларнинг ҳаёти ва ижодига боғлиқ одамларни жуда қизиқтирадиган далил, воқеаларни ҳаммадан кўпроқ билса-да, сиёсий ва мафкуравий конъюнктура руҳида бачкана, шов-шувли бирор нарса ёзмади. Лекин жадидлар тўғрисидаги энг кичик мақоласида ҳам, йирик илмий тадқиқотларида ҳам уларнинг журъату жасоратлари, қаҳрамонликлари, ватанпарварликнинг ёрқин кўринишларини муносиб баҳолаш учун холис ва ҳаққоний далиллар, маълумотларни келтиради.

Олим Бегали Қосимов илмий ва илмий-оммабоп асарларида, мақолаларида ҳаётий, адабий ва илмий далил ва изоҳларни биринчи ўринга қўяди. Бирорта асари ё мақоласида аниқ далиллар ёрдамида исбот қилинмаган фикрлар узил-кесил ҳақиқат сифатида илгари сурилмайди. Нари борса, эҳтимолдан узоқ бўлмаган фараз сифатида айтиб ўтилган. Олим ижодий услубида тадқиқот учун танланган мавзу ёки соҳа юзаки ёки чала қолдирилмаган ва бу эса яхши маънода академизмга интилиш, юксак профессионалликка хосдир. Ана шу хислатлар туфайли унинг асарлари хориж олимлари, жумладан немис ҳамкасбларининг эътиборига тушганди. Уларда олим билан илмий ҳамкорлик қилиш истаги туғилгани ҳам бежиз эмас. Худди шунингдек Туркияда туркий халқларнинг кўп жилдли адабиёти тарихини яратишга жалб қилинган олимлар орасида Бегали Қосимовнинг бўлгани ҳам фикримизнинг далилидир. Олимнинг 7 та мамлакат Фанлар Академияси ва илмий жамиятларга аъзо этиб сайлангани ҳам унинг хорижда тан олинганининг эътирофидир.
Бегали Қосимов асарлари бугун ҳам ўзлигимизни англаш ва англатишга, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.

Бегали ака ўзбек адабиёти тарихининг барча даврларини теран билар, айниқса Алишер Навоий ижодини ниҳоятда яхши кўрарди. Қарши Давлат университетида ўтказилган Навоий ижодига бағишланган конференцияда унинг асарларида миллат тушунчасининг талқин қилиниши тўғрисидаги жўшқин маърузаси ҳали ҳануз адабиёт аҳлининг хотирасида сақланади.

Мустақиллик йиллари Бегали Қосимов тадқиқотлари ҳар жиҳатдан янги мазмун ва жуда катта ижтимоий аҳамият касб этди. Илгари айтаолмайдиган, эълон қилиш мумкин бўлмаган далилларни баралла айтиш, чала айтилган гапларни тўлдириш, жадид адабиёти намояндалари ижоди, фаолиятига ҳаққоний ва муносиб баҳо бериш, уларнинг миллат олдидаги хизматларини тўла очиб бериш имконияти пайдо бўлди. Бегали ака жадидларнинг Ўзбекистонда сақланиб қолмаган асарларини, улар нашр этган журналларини топиш учун чет элларга бориб, нусхаларини олиб келди. Маънавий меросимизнинг ушбу қатламини тиклашда жонбозлик кўрсатди. Беҳбудийнинг «Ойина» журналининг кўплаб сонлари ва уларда чоп этилган сара мақолалар шулар жумласидандир.

Бегали Қосимов раҳбарлигида ўзи фаолият юритган Ўзбекистон Миллий университетида махсус кафедра ташкил қилиниб, унда илмий тадқиқотлар, хулосалар умумлаштирилди ва ягона тизимга келтирилди. Жадид маърифатпарварлари ижоди адабиётимиз тарихида алоҳида миллий уйғониш даврини ташкил этиши исботланди. Адабиётимиз тарихини даврлаштиришга ўзгартиш киритилди. Энг асосийси, бу давр адабиёти бўйича олий ўқув юртлари учун алоҳида ўқув дастури ва ўқув қўлланмаси яратилди. Шундай қилиб адабиётимиз тарихини ўрганишда янги даврий босқич қарор топди. Унинг асосчиси, ташаббускори ва биринчи илмий раҳбари Бегали Қосимов бўлди. Бу унинг халқига қилган беминнат ва улкан хизмати, олим ва ўқитувчи сифатида илмий ва фуқаровий жасоратидир.
Бегали Қосимов ўзбек адабиётини, халқимизнинг истиқлол учун курашида ёрқин саҳифани ташкил этган жадид адабиётини ўрганишга бутун умрини бахш этди. Ўзи ҳам жадидларга муносиб тарзда фидойилик билан ижод қилди. Она халқи истиқболи учун заҳмат чекиш, меҳнат қилиш унинг қисматига, ҳаёти мазмунига айланди. Озод Шарофиддиновнинг Бегали Қосимовга «сўнгги жадид» деб берган баҳоси айни ҳақиқатдир.

04

08Атоқли адабиётшунос олим Бегали Қосимов 1942 йил 19 декабрда Қашқадарё вилоятининг Касби тумани Денов қишлоғида туғилган. Илмий-педагогик фаолияти Ўзбекистон Миллий умиверситети ўзбек филологияси факултети билан боғлиқ: 1958—1963 йилларда талаба, 1963—1968 йилларда аспирант, 1966 йилдан ўқитувчи, доцент, профессор, кафедра мудири лавозимларида ишлади.
1968 йили «Мирмуҳсин Шермуҳамедов (Фикрий) ва унинг адабий муҳити» мавзуидаги номзодлик, 1984 йили «ХХ аср боши ўзбек поэзияси (инқилобий шеъриятнинг шаклланиши ва тараққиёти) масалалари. 1905—1917» мавзуидаги докторлик диссертацияларини ҳимоя қилди.
Бегали Қосимов ўзбек мумтоз ва янги адабиёти муаммолари бўйича тадқиқотлар яратган. Лекин ижодининг моҳиятини миллий уйғониш, маърифатчилик адабиёти муаммолари, сиймолари ижоди, тақдири масалалари ташкил этди. Бу ҳол унинг барча илмий асарларида яққол кўринди.
У туркий оламдаги уйғониш, адабий алоқалараро боғлиқлик масалаларини муфассал ўрганди ва ўргатди. Туркия Отатурк Маданият маркази фахрий аъзоси, Туркия Отатурк Тадқиқот маркази мухбир аъзоси (1998). Анқарада нашр этилаётган 33 жилдлик «Турк дунёси адабиёти» нашрининг ўзбек адабиёти бўйича мутасаддиси эди.
Бегали Қосимов Ўзбекистон Республикаси фан арбоби (1999), ўндан ортиқ дарслик ва қўлланмалар, 10 номда алоҳида асарлар, 200 га яқин илмий мақолалар муаллифи. Ўзбекистон Миллий университети Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти кафедраси асосчиси (1993), мудири сифатида фаолият юритди. Олимнинг асарлари рус, турк, француз,татар ва бошқа тилларига таржима қилинган.

Atoqli adabiyotshunos olim Begali Qosimov 1942 yil 19 dekabrda Qashqadaryo viloyatining Kasbi tumani Denov qishlog’ida tug’ilgan. Ilmiy-pedagogik faoliyati O’zbekiston Milliy umiversiteti o’zbek filologiyasi fakulteti bilan bog’liq: 1958—1963 yillarda talaba, 1963—1968 yillarda aspirant, 1966 yildan o’qituvchi, dotsent, professor, kafedra mudiri lavozimlarida ishladi.1968 yili «Mirmuhsin Shermuhamedov (Fikriy) va uning adabiy muhiti» mavzuidagi nomzodlik, 1984 yili «XX asr boshi o’zbek poeziyasi (inqilobiy she’riyatning shakllanishi va taraqqiyoti) masalalari. 1905—1917» mavzuidagi doktorlik dissertatsiyalarini himoya qildi.
Begali Qosimov o’zbek mumtoz va yangi adabiyoti muammolari bo’yicha tadqiqotlar yaratgan. Lekin ijodining mohiyatini milliy uyg’onish, ma’rifatchilik adabiyoti muammolari, siymolari ijodi, taqdiri masalalari tashkil etdi. Bu hol uning barcha ilmiy asarlarida yaqqol ko’rindi.U turkiy olamdagi uyg’onish, adabiy aloqalararo bog’liqlik masalalarini mufassal o’rgandi va o’rgatdi. Turkiya Otaturk Madaniyat markazi faxriy a’zosi, Turkiya Otaturk Tadqiqot markazi muxbir a’zosi (1998). Anqarada nashr etilayotgan 33 jildlik «Turk dunyosi adabiyoti» nashrining o’zbek adabiyoti bo’yicha mutasaddisi edi.
Begali Qosimov O’zbekiston Respublikasi fan arbobi (1999), o’ndan ortiq darslik va qo’llanmalar, 10 nomda alohida asarlar, 200 ga yaqin ilmiy maqolalar muallifi. O’zbekiston Milliy universiteti Milliy uyg’onish davri o’zbek adabiyoti kafedrasi asoschisi (1993), mudiri sifatida faoliyat yuritdi. Olimning asarlari rus, turk, frantsuz,tatar va boshqa tillariga tarjima qilingan.

022
O’ZLIKNI ANGLASH VA ANGLATISH UNING A’MOLI EDI

Abdurahim Erkaev

04

Katta salohiyat egasi Begali Qosimov zahmatkash olimlardan biri edi. U ilmiy tadqiqotlari bilan fanga yangilik kiritibgina qolmay, tadqiq etilmagan, tadqiq etishga jur’at etilmagan mavzuga qo’l urib, jasorat namunasini ko’rsatgandi.Begali aka beqiyos darajada ichki mushtaraklikka ega inson bo’lib, teran mushohada, mulohazasi va o’z fikrida qat’iy turishi bilan hamkasblari, shogirdlarining hurmatini qozongan edi. U kishining ichki mushtarakligi biror rejani ikkilanmasdan amalga oshirishida emas, balki so’zi bilan ishi, tili bilan dili birligida, o’z imon-e’tiqodiga, insoniy martabasiga xiyonat qilmasdan, unga mos yashab, kasb tanlab, ijod qilganida namoyon bo’ldi.

Hassos olim umrini halol, ziyoli inson sifatida yashab o’tdi. Ziyoli bo’lish, xolislik va ilmiy haqiqatga intilish fazilatlari o’z-o’zidan paydo bo’lmaydi. Bu fazilatlar yaxshi tarbiyaning, oila va maktabning, keng tafakkur, chuqur bilim, keng muloqot davrasi, muhitining mahsulidir. Ikkinchi tomondan esa insonning o’z-o’zini tarbiyalashi, qiziqishlari, intilishlarini ro’yobga chiqarish uchun o’z ustida ishlashi natijasidir. Insonning nimagadir moyilligi, qiziqishi, uning tabiatida bo’ladi. Shu bois Begali Qosimovdagi fazilatu xislat, qobiliyat va iqtidorni tug’ma deyish joiz. Bu fazilatlar o’qish, tinmay izlanish, ijod qilish, xalqiga va kasbu koriga sadoqatda yashash tufayli yanada sayqal topdi.

Begali aka ijodda ham, hayotda ham o’ta talabchan inson edi. Aytish kerakki, u eng avvalo o’ziga nisbatan juda talabchan edi. U o’z oldiga biror maqsad qo’ydimi, albatta o’z kuchiga, mehnatiga tayanar va yaqinlaridan, shogirdlaridan ham shuni talab qilardi.Olim uchun tadqiqotchi yoki aspirantga, hamkasbiga munosabatini belgilashda ularning ilmiy salohiyati, qalban pokligi asosiy mezon edi. Agar hamkasbi yoki shogirdi halol va pokiza, yetarlicha ilmiy salohiyatga ega bo’lsa, Begali aka uning tabiatidagi boshqa qusur va kamchilikdan ko’z yumishi mumkin edi. Chunki u mayda-chuyda narsalardan doimo ustun turardi. Ammo nosamimiy, g’irrom odamni yoki tilyog’lamalik bilan ishini bitirib yuradigan «puxta» kishilarni o’ziga yaqin olmasdi. Ilgari hurmat qilib, ixlos qo’ygan kishisining ham g’irromligini bilib qolsa, undan asta-sekin uzoqlashardi. Istarasi issiq, dilkash bu inson ajoyib suhbatdosh ham edi. Davralarda mumtoz adabiyotimizdan, ko’pincha Navoiy va Fuzuliy g’azallaridan, hatto tatar, turk va ozarbayjon shoirlari she’rlaridan ularning tilida misralar o’qirdi.

Begali aka ilmiy va pedagoglik faoliyatida halollik va xolislikni umrining oxirigacha saqlab qoldi. Qo’l urgan mavzusini, tadqiq qilayotgan sohasini juda teran va chuqur o’rganib, aniq va ilmiy dalillar yordamida asoslab berar va haqqoniy xulosalar chiqarardi. Garchi sovet mustabid tuzumi tomonidan qatag’on qilingan jadidlarning hayoti va ijodiga bog’liq odamlarni juda qiziqtiradigan dalil, voqealarni hammadan ko’proq bilsa-da, siyosiy va mafkuraviy kon’yunktura ruhida bachkana, shov-shuvli biror narsa yozmadi. Lekin jadidlar to’g’risidagi eng kichik maqolasida ham, yirik ilmiy tadqiqotlarida ham ularning jur’atu jasoratlari, qahramonliklari, vatanparvarlikning yorqin ko’rinishlarini munosib baholash uchun xolis va haqqoniy dalillar, ma’lumotlarni keltiradi.

Olim Begali Qosimov ilmiy va ilmiy-ommabop asarlarida, maqolalarida hayotiy, adabiy va ilmiy dalil va izohlarni birinchi o’ringa qo’yadi. Birorta asari yo maqolasida aniq dalillar yordamida isbot qilinmagan fikrlar uzil-kesil haqiqat sifatida ilgari surilmaydi. Nari borsa, ehtimoldan uzoq bo’lmagan faraz sifatida aytib o’tilgan. Olim ijodiy uslubida tadqiqot uchun tanlangan mavzu yoki soha yuzaki yoki chala qoldirilmagan va bu esa yaxshi ma’noda akademizmga intilish, yuksak professionallikka xosdir. Ana shu xislatlar tufayli uning asarlari xorij olimlari, jumladan nemis hamkasblarining e’tiboriga tushgandi. Ularda olim bilan ilmiy hamkorlik qilish istagi tug’ilgani ham bejiz emas. Xuddi shuningdek Turkiyada turkiy xalqlarning ko’p jildli adabiyoti tarixini yaratishga jalb qilingan olimlar orasida Begali Qosimovning bo’lgani ham fikrimizning dalilidir. Olimning 7 ta mamlakat Fanlar Akademiyasi va ilmiy jamiyatlarga a’zo etib saylangani ham uning xorijda tan olinganining e’tirofidir.Begali Qosimov asarlari bugun ham o’zligimizni anglash va anglatishga, Vatanimiz mustaqilligini mustahkamlashga xizmat qilayotgani bilan ahamiyatlidir.

Begali aka o’zbek adabiyoti tarixining barcha davrlarini teran bilar, ayniqsa Alisher Navoiy ijodini nihoyatda yaxshi ko’rardi. Qarshi Davlat universitetida o’tkazilgan Navoiy ijodiga bag’ishlangan konferentsiyada uning asarlarida millat tushunchasining talqin qilinishi to’g’risidagi jo’shqin ma’ruzasi hali hanuz adabiyot ahlining xotirasida saqlanadi.

Mustaqillik yillari Begali Qosimov tadqiqotlari har jihatdan yangi mazmun va juda katta ijtimoiy ahamiyat kasb etdi. Ilgari aytaolmaydigan, e’lon qilish mumkin bo’lmagan dalillarni baralla aytish, chala aytilgan gaplarni to’ldirish, jadid adabiyoti namoyandalari ijodi, faoliyatiga haqqoniy va munosib baho berish, ularning millat oldidagi xizmatlarini to’la ochib berish imkoniyati paydo bo’ldi. Begali aka jadidlarning O’zbekistonda saqlanib qolmagan asarlarini, ular nashr etgan jurnallarini topish uchun chet ellarga borib, nusxalarini olib keldi. Ma’naviy merosimizning ushbu qatlamini tiklashda jonbozlik ko’rsatdi. Behbudiyning «Oyina» jurnalining ko’plab sonlari va ularda chop etilgan sara maqolalar shular jumlasidandir.

Begali Qosimov rahbarligida o’zi faoliyat yuritgan O’zbekiston Milliy universitetida maxsus kafedra tashkil qilinib, unda ilmiy tadqiqotlar, xulosalar umumlashtirildi va yagona tizimga keltirildi. Jadid ma’rifatparvarlari ijodi adabiyotimiz tarixida alohida milliy uyg’onish davrini tashkil etishi isbotlandi. Adabiyotimiz tarixini davrlashtirishga o’zgartish kiritildi. Eng asosiysi, bu davr adabiyoti bo’yicha oliy o’quv yurtlari uchun alohida o’quv dasturi va o’quv qo’llanmasi yaratildi. Shunday qilib adabiyotimiz tarixini o’rganishda yangi davriy bosqich qaror topdi. Uning asoschisi, tashabbuskori va birinchi ilmiy rahbari Begali Qosimov bo’ldi. Bu uning xalqiga qilgan beminnat va ulkan xizmati, olim va o’qituvchi sifatida ilmiy va fuqaroviy jasoratidir.Begali Qosimov o’zbek adabiyotini, xalqimizning istiqlol uchun kurashida yorqin sahifani tashkil etgan jadid adabiyotini o’rganishga butun umrini baxsh etdi. O’zi ham jadidlarga munosib tarzda fidoyilik bilan ijod qildi. Ona xalqi istiqboli uchun zahmat chekish, mehnat qilish uning qismatiga, hayoti mazmuniga aylandi. Ozod Sharofiddinovning Begali Qosimovga «so’nggi jadid» deb bergan bahosi ayni haqiqatdir.

012

(Tashriflar: umumiy 945, bugungi 1)

Izoh qoldiring