Abdulla Oripov. Sentyabr she’rlari

095Шабнам шовуллайди боғлар қўйнида…

Бу бетакрор мисралар илк бор қулоғимга чалинганига қирқ йилдан ошди. Ҳануз хотирамдан ўчмайди. Дам бадам қўмсаб, ўқиб, такрорлаб тураман. Ва ҳар гал улар билан боғлиқ ўй-хаёлларим, армонларим ёдга тушади (Орзиқул Эргашнинг «Бир пари фасл» эссесидан)… Davomini o'qish

Qalb ko’zingni och… Mavlono Jaloliddin Rumiy hikmatlari

077     30 сентябрь — Буюк мутафаккир, шоир, тариқат алломаси Мавлоно Жалолиддин Румий таваллуд топган кун

Мавлоно Жалолнддин Румий асарларига қизиқиш кейинги пайтда янада ортмоқда. Зеро, инсоннннг ҳам моддий, ҳам маънавий ҳаёти учун зарур ўгитлар унинг асарларида мукаммал бадиий ифодасини топган. Davomini o'qish

Tahmina Vohidova. Jaloliddin Rumiy falsafasida Inson muammosi

0930 сентябрь — Буюк мутафаккир, шоир, тариқат алломаси Мавлоно Жалолиддин Румий таваллуд топган кун

   Тасаввуф асрлар оша кишиларни соғлом эътиқод, юксак маънавият ирфоний тафаккур, маърифат ва маданиятга чорлаган ва тарбиялаган. Тасаввуфий қарашларнинг яхлит таълимотга айланиб, ислом ўлкаларига кенг ёйилиб кетгани бу яққол намоёндир. Айни шу таълимотга ўхшаган фалсафасига эга бўлган шахс Мавлоно Жалолиддин Румий бўлади. Davomini o'qish

Otabek Safarov. Tarixiy haqiqatning xolis badiiy talqini

07    Ўзбекнинг истеъдодли ёзувчиси Шукур Холмирзаевнинг миллий озодлик ҳаракати қаламга олинган бир қатор асарлари, чунончи, «Табассум» ҳикояси (1984), «Остин-устин» эссеси (1984), «Қора камар» драмаси (1987), «Эсиз Эшниёз» (1987-1988), «Абдулла Наби ўғлининг сўнгги кунлари» қиссалари (1983), «Қил кўприк» романи (1978-1982) осилиб турган ойболта остида яратилган битиклар ўлароқ юзага келган, дейиш мумкин. Davomini o'qish

Shukur Xolmirzaev. Jo’natilmagan maktub & Adib degani shaxs bo’lishi kerak

0222 29 сентябрь — Шукур Холмирзаев хотираси кун. Бугун адибнинг вафот этганига 10 бўлади.

  Бугун сизга тақдим этилаётган мактубни Шукур Холмирзаев 2004 йилнинг 2 февралида деновлик ёзувчи дўстларидан бирига ёзган. Лекин хат жўнатилмасдан қолиб кетган. Биз («Маънавий ҳаёт» журнали таҳририяти ходимлари) яқинда Шукур Холмирзаевнинг матбуотда эълон қилинмаган ишлари билан қизиққанимизда, қўлёзмалар орасида шу хатни ҳам топдик ва уни журналхонлар эътиборига ҳавола этишни маъқул кўрдик. Нима учун шундай қилганимизни мактубни ўқиб чиққандан сўнг мулоҳаза қилиб билиб оласиз. Davomini o'qish

Muxtor Avezov. Kim aybdor? & Nosir Fozilov. Muxtor og’a

055    28 сентябр — Атоқли қозоқ ёзувчиси Мухтор Авезов таваллуд топган кун

Мухтор Авезов — буюк ва кўпқиррали шахсдир. У — қозоқ миллий адабиётини жаҳон адабиёти даражасига кўтарган ёзувчи. Мазкур адабиётда эпик насрга ва драматургияга асос солган, йигирманчи аср қозоқ адабиёти ва бошқа кўпгина адабиётларнинг шаклланиши ва ривожига катта ҳисса қўшган назариётчи ва танқидчи. Ва ниҳоят, мураккаб ва фожиаларга тўла йигирманчи аср зиёлилар бошига тушган ҳамма кулфатларини татиб кўрган бир инсон эди. Булар — Мухтор Авезов шахсининг асосий қирралари. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Yirtqichlik xuruji & Qorako’z qismati

04528 сентябр — Атоқли қозоқ ёзувчиси Мухтор Авезов таваллуд топган кун

Мухтор Авезов мутафаккир санъаткор. Илк асарларидаёқ у ҳаётга мустақил назар ила қараши, мавзуни фавқулодда зиддиятли нуқталари орқали бадиий талқин қилиш салоҳияти билан бошқалардан ажралиб турган. Бу эса ёзувчининг бошига баъзан танқид тошларининг ёғилишига сабаб бўлган бўлса, гоҳо ноҳақ айблар ва туҳматларга йўл берган. Davomini o'qish

Sulaymon Rahmon. Suyuk va buyuk shoir.

002Бугун атоқли шоир Рауф Парфи таваллуд топган кун

   Сизга тақдим этаётган хотира-эссе шу пайтгача Рауф Парфи ҳақида ёзилган хотиралардан фарқ қилади деб ўйлайман.Чунки у Рауф Парфини жуда яхши билган, узоқ йиллар у билан ҳаммаслак, ҳам дўст, ҳам шогирд бўлган Сулаймон Раҳмон томонидан ёзилган. Davomini o'qish

Rauf Parfi. She’rlar & Ahmad A’zam. Kunduzning rangi

04527 сентябрь — атоқли шоир Рауф Парфи таваллуд топган кун

    Шоир ҳаёти сатрдан бошланади, шеърида тажассум топади. Коинот мангулигига таққослаганда инсон умри йилт этган ёруғ бир сония. Ижодкор ана шу сонияга коинотни – мангуликни сиғдирмоғи лоим. Ижодкор интернационал шахс, у ўз халқи ва башарият кечмиш-кечирмиши билан яшайди. Шеър – ижтимоий кечинмалар кўзгуси. Шу сабабли шоир кўнгли дунё мазмунини ифодаловчи сўзга тенг туради. Davomini o'qish

Nurulloh Muhammad Raufxon. Ikki hikoya

012   Дунё кенг экан, одамлари турфа экан, умр эса – оқар дарё. Мен билганим шу бўлди, азизлар. Энди ер юзидан у кампирларнинг изи ўчган, ер тагида жисми ҳам қуриб битган. Бор-йўғи ўн йил ичида, демак, ҳаш-паш дегунча… Олдин Сотти шилпиқ оламдан ўтди. Бу жудолик Сорабону билан Мастон кампирни етим қилиб қўйди. Лекин, илож қанча, айюҳаннос солиб қолаверишди. Молнинг ўлимига мол чидайди, одамники бўлакча-да, азизлар. Davomini o'qish

O’zbekiston xalq artisti O’lmas Alixo’jaev vafot etdi

090     Бугун  25 сентябрь куни    Ўзбекистон халқ артисти Ўлмас Алихўжаев узоқ хасталикдан сўнг  оламдан ўтди. Таниқли актëр жума куни аср намозидан сўнг Тошкентнинг Минор қабристонига дафн этилди. Аллоҳдан марҳумни раҳматига олишни сўраймиз. Davomini o'qish

Xurshid Davron. «O’zimdan yomonrog’ini ko’rmadim…»

045    Жангчи баҳодирлиги, шоиру олим матонати, деҳқон машаққати, қария донушмандлиги, йигит жасорати, она меҳри, аёл муҳаббати  Аллоҳ таоло ёғдирган маърифат нуридан вужудга келади. Уларнинг ҳар бири кўклам қуёшининг тафтини туйган чечак қишнинг аёзли тунларидан кейин навбаҳор тонгида муздек ерни ёриб чиққанидай, ҳар қандай бало-ю қазолардан кейин ҳам ҳаёт ва Ватан келажагини, инсонийликни барқарор этмоқ учун қайта-қайта ўзининг бурчи ва вазифасини тўхтамай адо этади. Davomini o'qish