Annemariye Shimmel. Jonon mening jonimda (3)

010

     Басралик озод этилган қул аёл Робийа ҳақидаги ривоятлар сон-саноқсиз, чунки Басра мозийда кўплаб сўфийларнинг макони бўлган. 728 йилда вафот этган машҳур тақводор олим, сўфий Ҳасан ал-Басрий тўғрисидаги ривоятларда ҳам Робийанинг номи тилга олинади. Ислом оламининг машҳур солномачилари бу аёлнинг ҳаёт йўлини аниқ тасвирлаб беришган, чунки у инсоний баркамолликда «кўплаб эркаклардан устунроқ бўлган». Davomini o'qish

Nosir Fozilov. Domla Sharipov

065      Биз Ҳусниддинни таҳририятда эркалаб, эъзозлаб шундай деб атардик. Унинг таҳририятда бировга дағдаға қилаётганини, биронтасига дашном бераётганини кўрган эмасман. Нимаики муаммо туғилса, вазминлик билан, ақл билан, жилмайиб туриб ҳал қилишга ҳаракат қилар эди. Ҳақиқатан ҳам унинг одоби, гапириш оҳангию муомаласи худди домлаларникидай эди. Davomini o'qish

Oktavio Paz. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari

04531 март — мексикалик шоир, Нобел мукофоти соҳиби Октавио Паз  таваллуд топган кун

   Жаҳон адабиётининг ёрқин вакили Октавио Паз (Oktavio Paz) испанча шеъриятни бадиий кашфиётлари билан бойитган, фикрларни жамлашга мойил, метафораларга бой, юксак рухиятли интеллектуал шоирдир. Бир муддат Мексиканинг Ҳиндистондаги элчиси сифатида ишлаган шоир Бобурийлар сулоласи тарихи билан қизиққан, бу қизиқиш унинг шеърларида ҳам акс этган.

Davomini o'qish

Annemariye Shimmel. Jonon mening jonimda (2)

010

     Қуръони каримда тақводор ва иймонли мўмин-мусулмонлар билан бир қаторда тақводор ва иймонли мўминалар ва муслималар (мўминот, муслимот) ҳам тез-тез тилга олинадилар, зеро уларнинг ҳам худди эркаклар сингари диний бурчлари, ҳуқуқлари, вазифалари бор. Davomini o'qish

Sanjar Tursun. Ikki hikoya: Avgustning so’nggi shomi & Zarba

012    Ҳали ҳануз ўша воқеа эсимга тушса, ҳаёт қонуниятининг бешафқатлиги, яшаш учун берилган умрнинг нечоғли қийматга эга эканлигига ич-ичимдан иқрор бўламан. Ва шунинг баробарида, вақти келса, ёш бола ҳам сенга сабоқ беришини, мураккаб воқеаларга ёшига хос самимият билан ечим топиши, фақат болаларга ярашадиган буюклиги олдида бош эггим келаверади. … Davomini o'qish

Dilmurod Quronov. She’rda mantiq, did, axloq va boshqalar xususida. II qism

05     Яхши биласизки, ҳар нарсада меъёр сақланиши керак, суистеъмол – ҳар ненинг кушандаси. Тўғри, шеърият ҳақида сўз борганда статистик маълумотларга таяниш ғалати кўринади. Шундай бўлса-да жазм этдиму, “Ёлғиз аёл” тўпламини варақлаб санашга тушдим: ҳаш-паш дегунча айрилиқдан бўзловчи шеърлар адади 25 дан ўтди – у ёғига сабрим чидамади. Davomini o'qish

Nosirjon Jo’rayev. She’rlar & Behzod Qobil. «Sen meni o’qiding, ko’ksimni yorib…»

054     Носиржон Жўраевнинг шеърларини деярли ёд биламан. Аксариятини биринчилардан бўлиб ўқиганман. Ўхшамаган мисраларини биргалашиб муҳокама қилганмиз, баҳслашганмиз. Аммо ҳар сафар янги бир шеър туғилганда ўртадаги тушунмовчилик тумандай тарқайди – яна мутолаа, яна муҳокама… Davomini o'qish

Annemariye Shimmel. Jonon mening jonimda (1)

010

    Мен бу мавзуга фақат унинг адабий муҳимлиги учунгина эмас, балки авлиёсифат аёллар, Ислом дунёсидаги сўфий раҳнамо аёллар билан учрашганларимда, Туркия, Ҳиндистон ва Покистондаги номлари тилларда достон бўлиб қолган аёлларнинг қабрларини зиёрат қилганимда қалбимда аллақандай тасвирлаб бўлмас бир туйғу пайдо бўлиб, фақат борлиғимнимас, балки барча фикру зикрим, руҳимни ўзига ром этгани учун қўл урмоқдаман (Муаллифнинг китобга ёзилган сўзбошисидан). Davomini o'qish

Nozim Hikmat. Sochlari somon sarig’i, kipriklari moviy. Miraziz A’zam tarjimasi

0222     Нозим Ҳикматнинг ушбу асари шоирнинг тўртинчи, рус аёлларидан иккинчи рафиқаси бўлмиш Вера Тулякова бағишланган. 1961 йилда ёзилган достонда айни ўша йиллари шоир юрагини тўлқинлантирган шахсий ва ижтимоий воқеалар ўз аксини топган. Davomini o'qish

Miraziz A’zam. She’rlar

08029 март — атоқли шоир Миразиз Аъзам таваллуд топган куннинг 80 йиллиги. Чин юракдан қутлаймиз!

   Мен адабиётнинг халқ манфаатидан бошқа манфаати йўқ деб ҳисобловчилар сирасида тураман. Шоир ўз ичинигина тадқиқ қилиб шеър ёзса, доим муваффақиятли бўлмайди. Шоирнинг ичи жамият ҳаёти билан параллел келгандагина бу ўзини оқлайди. Шеър ҳаётдан орқада қолиши мумкин эмас. Агар шеър орқада қолса, умуман олдинга юриш бўлмаса керак, тахминимча (Миразиз Аъзамнинг «Шеър инсон қувончи ва изтиробларини ўзида акс эттиради» хотира-мақоласидан). Davomini o'qish

Rauf Parfi haqidagi xotiralardan lavhalar.

08728 март — Устоз Рауф Парфи хотираси куни

   Шоир бу ёруғ дунёда яшаётган инсоннинг чексиз-чегарасиз кечинмаларини сўз билан ифода қилгувчи шахсдир. Шоир кўзининг ўрнида дарёлар оққан, елкасида тоғлар йиқилган, ўз танидан чиқиб, руҳига айланган зотдир. Шоир моддий дунёни кўзга илмай, маънавий дунёга қадам қўйган дарвишдир. Davomini o'qish

Ulug’bek Hamdam. She’riyatning buyuk yolchisi

0928 март — Устоз Рауф Парфи хотираси куни

    Шеърга, Сўзга, Илҳомга мубтало бўлиб, уларга сиғинарчасига яшаб, нафақат ўзининг, балки яқин-ялангларию бола-чақаси, қавму қариндошию ёр- биродарлари юрак-бағрини бир умр тилкалаб ўтган шоир ё бошқа санъаткор маданиятимиз тарихида унчалик ҳам кўп бўлмаган. Шуларни ўйлаганда хаёлимга негадир “лоп” этиб бир пайтнинг ўзида ҳам шоҳ, ҳам девона Машраб келади. Кейин… кейин хаёлим унда – Рауф Парфида тўхтайди… Davomini o'qish