Bayram Ali. Sabrning surati

005   Бу воқеа болалигимнинг олис ёдида маюс бир ўй бўлиб қотиб қолганга ўхшайди. У пайтлар мен ҳали беш-олти ёшлар оралиғидаги жўшқин ва хаёлчан гўдак эдим. Тўғрисини айтсам, Назир тоғам билан янгамнинг тўйлари қандай ўтгани эсимда қолмаган. Аммо, ҳозир сизга айтиб бермоқчи бўлаётганим — Назир тоғам ҳамда Дилафзо янгамнинг чигал тақдир кечмишлари ҳали-ҳануз хотирамдан учмайди… Davomini o'qish

Vosil Qobulov. Kundaliklardan & Qudrat Do’stmuhammad. Umr lahzalari

055Академик Восил Қобулов таваллудининг 95 йиллиги олдидан

     Мен одамлар билан қучоқлашиб кўришар эмишман. Бу менинг обрўйимга тўғги келмас эмиш. Жавоби: мен эмас, мен билан шундай кўришадилар… Davomini o'qish

XX asr fransuz she’riyatidan namunalar. A’zam Obid tarjimalari

021  Бугунги ўзбек таржима мактабида Аъзам Обиднинг ўз ўрни пайдо бўлгани шак-шубҳасиздир. У ўзбек шеъриятини бошқа тилларга таржима қилиш билан баб-баробар жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини ўзбекчалаштир билан фаол шуғулланади. Бугун унинг таржимасида ХХ аср француз шоирларидан айримларининг ижоди намуналарини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Xuan Karlos Onetti. Xush kelibsan,Bob!

045    Хуан Карлос Онетти – Лотин Амреика адабиётининг йирик вакили, фақат йирик вакил эмас, бу қитъа дабиётига насрий-психологик услуб олиб кирган ва айнан шу услуби билан дунё адабиётида ўз ўрнига эга бўлган моҳир ёзувчи. Хуан Карлос Онетти асарлари оддий ва аксарият бахтсиз одамлар ҳақида. Аммо ана шу оддий одамлар қалби шундай усталик билан очиладики, сиз бу қаҳрамонлар кечинмаларидаги гўзал туйғуларнинг бетакрор жилоси ва ноласига гувоҳ бўласиз, уларнинг дарди-ғамига шерик бўласиз, энг муҳими, насрнинг ҳақиқий санъат эканини ҳис қилиб турасиз. Онеттини ўқишнинг ва уқишнинг ўзи ҳам мактаб. Davomini o'qish

Abu Abdurahmon Sullamiy.«Tabaqotu-s-so’fiyya”. Ikkinchi tabaqa shayxlari hikmatlaridan

067     Имом  Абу Абдураҳмон Сулламий  тасаввуф тарихида   сўфийлик илмининг шайхи, сўфийлар тарихи, табақотининг тафсирчиси сифатида ном қолдирган. Заҳҳабий у ҳақда «Тасаввуф аҳли ҳақидаги ҳадисларни тўплаган. Асарларининг сони юздан ортиқ”, деб маълумот беради.  Бугун  Сулламийнинг сўфийлик табақаларига бағишланган «Табақоту-с-сўфийя” (“Суфий табақалар”) асаридан иккинчи табақа шайхлари ҳикматларини тақдим этамиз (Биринчи табақа шайхлари ҳикматларинини мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

Martseliyus Martinaytis. She’rlar. Xurshid Davron tarjimasi

121     Роппа роса уч йил аввал айни апрел ойида Литванинг буюк шоири Марцилиюс Мартинайтис ( лит. Marcelijus Martinaitis; 1.04.1936 — 5.04.2013) 77 ёшида вафот этган  эди. Бу хабарни эшитгач анча қайғурдим. Мартинайтис мен суйган шоирлардан бири эди. Унинг шеърларини мунтазам ўқиб борардим, айримларини ўзбек тилига таржима ҳам қилгандим. Davomini o'qish

Shoyim Bo’tayev. Qarz & Inson qalbidagi olam. Yozuvchi bilan suhbat

09    Масалан, носфурушни олайлик. Шу ҳам образ. Буни билиб, ҳис этиб ифодаласа, қизиқарли нарса чиқади. Носфуруш носкашга етаклайди. Ҳозир носкашлар кўп. Қишлоқларда девор тагида ўтирволиб, носвойни отиб ўтиришади. Булар ким? Нега шундай? Ижодкор ўйлаши керак, ўрганиши керак… Davomini o'qish

Mansurxon Toirov. Qora tuya hikmati

099     Афсуски, Қуръони каримни бошдан-охир ўқиб чиқмоқ ва уқиб олмоққа барчада ҳам бирдек лаёқату имконият йўқ. Биринчидан, аксар одамлар мудом катта-кичик турмуш ташвишларига кўмилиб яшайди. Шу сабаб Аллоҳ каломи ҳақида озгина ўқи­гану эшитганлари билан қаноатланади. Иккинчидан, дин илми вакиллари орасида ҳар хил муболағаларга йўл қўювчилар учрайди. Бу ҳол ҳам одамларнинг Қуръони карим­ни тўғри англашига халал бериши та­йин. Davomini o'qish

Sharl Bodler. She’rlar & Nasriy she’rlar.

09Саҳифа жаҳон шеъриятининг ёрқин намояндаси Шарль Бодлер таваллудининг 195 йиллигига бағишланади     

      Шарль Бодлер (1821-1867) — фаранг ва жаҳон шеъриятининг ёрқин намоёндаси. 1857-йил унинг «Ёвузлик гуллари» тўплами нашр этилади ва Оврупо адабиётида янги оқимлар вужудга кела бошлайди.Муаллиф китобни «фаранг шеърияти афсунгари»Тэофил Готъега бағишлаган бўлса-да, узоқ йиллар мобайнида Эдгар Аллан По таъсирида қалам тебратган ва унинг асарларини ўз тилига ўгириш билан машғул бўлган. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Sharl Bodler

043Саҳифа таниқли француз шоири Шарль Бодлер таваллудининг 195 йиллигига бағишланади.

   Шарль Бодлер — фаранг шоири, дунё авангард шеъриятининг асосчиларидан бири. Жаҳон адабиётида энг кўп мунозараларга, инкор ва эътирофларга сабаб бўлган ижодкор… XX аср янги шеърияти, янги адабий оқимларнинг аксарияти Бодлер ижодидан ўсиб чиқди.. Davomini o'qish

Jaloliddin Rumiy. Hikmatlar & Baxtiyor Karimov. Jaloliddin Rumiy ma’naviy merosining umuminsoniy madaniyatda tutgan o’rni

003

Мавлоно Румий ўзидан кейинги авлодларга 5 муҳим ва қимматбаҳо асар қолдирди: 1. «Девони кабир», «Девони Шамси Табризий», «Девони шамсул ҳақойиқ» деган номлар билан машҳур девон. 2. «Маснавийи маънавий» — 25700 байтдан иборат бебаҳо тасаввуфий-ишқий асар. 3. «Фийҳи ма фийҳи» («Ичингдаги ичингдадир») — Мавлононинг суҳбатларидан иборат фалсафий китоб. 4. «Мавоизи мажолиси сабъа» — бу асар Румийнинг этти ўгит ва панд-насиҳатларидан иборат. 5. «Мактубот» — Мавлононинг турли даврларда замондошларига ёзган мактубларидан ташкил топган тўплам. Davomini o'qish

Abduvali Qutbiddin: Muhabbatdan-da kuchli tuyg’u bor & Shoirning o’zi o’qigan she’rlar

045     Айни пайтда бутун ер юзида ақл бовар қилмас руҳий, маънавий, ижтимоий, иқтисодий зиддиятлар бор шидцдати билан қалқиб чиққан. Эндиликда дунёни фақат раҳм-шафқат ва муҳаббат қутқариши мумкин. Худди шунингдек, кўнгилни ҳам шеър эмас, раҳм ва муҳаббат туйғуси юксалтира олади. Davomini o'qish