Nikolay Gogol. Dilijon. Mirtemir tarjimasi

Ashampoo_Snap_2017.11.18_20h19m40s_004_.png 1 апрель — Николай Гоголь  туғилган кун

  Ёш бека хуррак отаётган эри ёнидан турган пайтни қишлоқдагилар «чошгоҳ» дейишади. Эри уйга ярим кечаси келгани эсига тушиб, уйғотгани кўзи қиймайди-да, Петербургдан олдирган хонаки бошмоғини кийиб, эгнида қуйилаётган сувдек жилвагар, нафис оқ кофтада пардозхонасига чиқди, ўзидай тиниқ ва тоза сувга ювиниб, ойна ёнига келди… Davomini o'qish

Xurshid Davron. Amir Temur bog’lari & Temur bog’lari. «Temurnoma» videofilmidan 9-qism

Ashampoo_Snap_2018.03.19_20h35m53s_002_.png Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 682 йиллиги олдидан

Соҳибқирон фахр билан айтар эканки: “Менинг бир боғим борки, у Бухородан Самарқандгачадир”. Яна айтар эканларки: “Шоҳ бўлсанг-да, боғ ярат, гадо бўлсанг-да боғ ярат, бир куни мевасидан тотарсан”. Davomini o'qish

A’zam O’ktam. She’rlar & Olloyor Begaliyev. A’zam O‘ktam: Bir yo‘l ko‘rinur…

Ashampoo_Snap_2017.07.06_00h46m35s_008_.png   Аъзам Ўктам бу дунёда кў​п эмас, 42 йил яшади. Аммо шоирдан ибратли фаолият ва яхши ижодий мерос қ​олди.Фарғонанинг Бувайда туманида таваллуд топган шоирнинг шеърларидан замондошларидан бири айтмиш «самимий ибодат» насими тараларди… Davomini o'qish

Xurshid Davron. Bibixonim qissasi yohud tugamagan doston (1) & Bisyor oliy imoratdur. Temurnoma (1996).11-qism.

Ashampoo_Snap_2016.04.01_01h14m05s_010_.png   Баҳорнинг ўртаси эди. Бир куни тонг қувиб кетаётган зулмат қўйнидан боққа бир қуш учиб келди. У ям-яшил дарахтлар устида, шохлар учига тегай-тегай деб узоқ айланди. Мен бундай қушни умримда биринчи кўришим эди. Унинг қанотлари ҳайит куни қизалоқ кийган кўйлакнинг енгидек ҳарир, кўзлари Афросиёб деворларига чизилган пари-пайкарлар кўзларига ўхшарди. Боғ устида чарх айланавериб толиққан қуш, уни кўриши билан бежо тепа бошлаган юрагимни маъюс ҳисларга тўлдириб, нолакор қичқирди-ю, қанотларини шиддат билан силкитиб, заррача доғ бўлмаган, тип-тиниқ осмон қўйнига сингиб кўздан йўқолди.  Мен бугун нимадир бўлишини сездим…

Davomini o'qish

Alisher Ibodinov. Qo’rboshi Madaminbek & Xurshid Davron. O’zbek o’zligini bilsin & O’zanini topar daryolar (1997). Videofilm

1ee11664299c978ba3b0257771066886.jpg    Ёлғон айтиш қулнинг қисмати, озод одам қисмати ҳақиқатни айтишдир, дейди қадимги юнон донишманди Апаллон. Узоқ йиллар давомида босмачилик деб аталган миллий-озодлик ҳаракатини тарихий воқеликдан узган тарзда, ўша воқеалардан анча вақт ўтганидан фойдаланиб, фақат совет ҳокимияти манфаатларини кўзлаб, айрим шахсларни ўша давр қатламларидан юлиб олиб ё қораладилар ёки уни ўзлари истаган тарзда тасвирладилар, босқинчини қаҳрамон, миллатнинг асл фарзандларини душман деб кўрсатдилар. Davomini o'qish

Rustam Behrudiy. Salom,dor og’ochi!

Ashampoo_Snap_2018.03.28_00h21m23s_003_.png”Салом,дор оғочи” шеъри Ўзбекистоннинг жаҳонга машҳур шаҳри,инсоният тамаддуни бешикларидан бири ҳисобланган Самарқандда ёзилган. Аниқроғи,шеър шавкатли Соҳибқирон Амир Темур мақбараси бўлмиш Гўри Мирнинг зиёрати пайтида дунёга келган. Шу сабабдан шеърда Амир бобомизга қаратилган мурожаат янграйди. Davomini o'qish

Rauf Parfi. She’rlar & Rauf Parfi Sho’ralisoyda (Video ilk marta e’lon qilinmoqda)

0_16b44a_82614846_orig.png     28 март — Устоз Рауф Парфи хотираси куни

Олис 1981 йилни эслайман: қай фасл эди эсимда йўқ, Рауф аканинг навбатдаги ижарага олган уйида тўрт шоир тўпланган эдик. Ўшанда икки кун бетўхтов Рауф ака Андижон сафаридан олиб келган Лутфихоним ая ижро этган «Уйғон,болам» пластинкасини эшитган, мунгли ва даъваткор қўшиқни «Бу ўзбек шоирларининг гимни—мадҳияси!» деб ҳайқирган, қўшиққа жўр бўлиб бўзлаган эдик ва ниҳоят учинчи кун Рауф ака даъвати билан тўртовлон қўшиқ руҳи акс этган шеър ёзишга ҳам уриниб кўргандик (Хуршид Давроннинг «Рауф Парфига гулчамбар» мақоласидан. Мақола мана бу саҳифада.). Davomini o'qish