Vasil Bikov. Sariq qum

Ashampoo_Snap_2018.02.18_19h02m30s_001_.png  Уларни кечаси турмадан олиб чиқиб, шаҳарнинг зим-зиё кўчалари бўйлаб, аллақаёққа олиб кетишяпти. Аммо Автух қайси томонга кетишаётганини билолмай хуноб. Усти ёпиқ машинада дераза деган нарса йўқ, бирор жойида йилт этган ёруғ тушадиган тешиги ҳам кўринмайди, на ташқарида, на ичкарида бирор нарсани ажратиб бўлади… Davomini o'qish

Tavakkal Qodirov. Unutilmas ohanglar & Orziqul Ergash. Armon

Ashampoo_Snap_2017.11.28_22h07m34s_003_.png   Минг тўққиз юз олтмиш саккизинчи йилнинг биринчи августида рўй берган эди бу воқеа… Воқеа рўй берган эди дейишим балки тўғримасдир. Шунчаки ўша куни қишлоғимизда катта концерт бўлди. Машҳур хонанда келди. Кўп одам тўпланди. Бор гап шу… Ҳайронман, бор гап шу бўлса, нега у бунчалик хотирамга муҳрланди экан? Davomini o'qish

Matnazar Abdulhakim. Men uchun so’zdan og’irroq narsa yo’q & Mangulik jamoli. Tarjimon talqinlari

0_167fc6_cf4e664a_orig.png Саҳифа Матназар Абдулҳаким таваллудининг 70 йиллигига бағишланади

Мен шоирлик деганда, албатта, шеър ёзишнигина кўзда тугаётганим йўқ. Чунки сўз шоирликнинг, эҳтимол энг охирги унсуридир, шоир кўнгилнинг иложсиз қолган пайтларида турли мушкулотларни даф қилиши лозим бўлганида асқотадиган аслаҳасидир… Davomini o'qish

Furqat Alimardon. Uch hikoya

0_165d45_d5f775dc_orig.png   Бепоён саҳро. Сариқтус калтакесак қумдан бошини чиқариб турди-да, яна қаёққадир ғойиб бўлди. Қумтепа устида харсангтош қорайиб кўринади. Қум барханлари тошнинг ярмига қадар кўмиб борган. Пастроқда қурий бошлаган қудуқ. Унинг ёнида ярми қуриб битган олма дарахти. Ҳали яшиллигини сақлаб турган шохларида қуруқшаган бир неча олма. Davomini o'qish

Azim Suyun. Yangi va eski daftarlardan & Qozoqboy Yo‘ldoshev. Ko’ngilga yaqin she’riyat

03Саҳифа шоир Азим Суюн таваллудининг 70 йиллигига бағишланади

Фикрлаш тарзи ва ифода йўсинидаги халқчиллик билан адабиётимизда ўз ўрнига эга бўлган шоир Азим Суюннинг шеърлари – халқ айтимлари каби содда, теран ва юқумли. Битикларида оғзаки поэзиянинг кучли таъсири сезилиб турганига қарамай, ўз ижодий қиёфасига эга ижодкор бировни такрорламайди. Азим Суюннинг муҳаббат лирикаси ҳам ўзгаларнинг битикларидан бу муқаддас туйғуга том ўзбекча ёндашилгани билан ажралиб туради. Davomini o'qish

Malik Qayumov. Xotiralarimdan.

Ashampoo_Snap_2018.04.10_16h11m33s_004_.png22 апрел  — ўзбек ҳужжатли киносининг асосчиларидан бири  Малик Қаюмов таваллуд топган кун

    Ўзбекистон ҳужжатли киносининг асосчиларидан бири  Малик (Абдумалик)  Қаюмов (1911—2010)   умри давомида икки юздан ортиқ фильмни суратга олган, улар орасида «Паранжи», «Қудратли тўлқин», «Олтин тўй», «Ўн уч қалдирғоч», «Тожихон билан учрашувлар», «Хива – тўрт дарвозали шаҳар», «Инсониятнинг беш қўли», «Баҳордан баҳоргача» ва бошқа фильмлар бор. У узоқ йиллар мобайнида Ўзбекистон кинематографистлари уюшмасига раҳбарлик қилган,кўплаб халқаро ва миллий мукофотларга сазовор бўлган. Қуйида Малик Қаюмовичнинг ўз ҳаёти ҳақидаги ҳикоясини  эътиборингизга ҳавола қиламиз. Davomini o'qish

Knut Hamsun. Qazo

maxresdefault.jpg      Гланлар оиласи бедарак кетган лейтенант Томас Глан хусусида рўзномаларда кўп эълон бериб, сўраб-суриштиришларига қарамай, ундан бирон-бир хабар бўлмади; у қазо қилгани, ҳатто қандай аҳволда ўлганидан ҳам мен яхшигина воқиф эдим… Davomini o'qish

Muhammad Iqbol. Hikmatlar

09    Буюк шоир ва аллома Муҳаммад Иқболни нафақат Покистон давлати миллатнинг маънавий устози деб тан олган, уни Шарқ ва Ислом оламидаги маърифат аҳли  ҳам ўзларининг муаллимлари деб билади. Шоир илк шеърларидаёқ инсонни, табиатни, халқ дарди ва кайфиятини куйлади. Шеърий асарларида Шарқ адабиётининг анъаналарини янгилашга интилди ва инсоний комиллик ғояларини тарғиб этди. Сизга тақдим этилаётган ҳикматлар Муҳаммад Иқболнинг ана шу эзгу ғоялар сингдирилган шеърларидан териб олинди. Davomini o'qish

Omon Matjon. Alla haqida rivoyat & Haqqush qichqirig’i. Qirq afsona

alla

     Қиз кетди. Кичикроқ тўй ҳам қилиб беришди шўрлик ота-она. Кетиши олдидан она Розияни бағрига босиб қизиқ бир илтимос қилди. “Жон болам, соғ бўл, саломат бўл. бахтли бўл. Битта ўтинчим: Бола кўрсанг уларнинг ҳеч бирига алла айтма! Айтсанг, бутун умр норози кетаман…”  Розия хўп деб ойисини ишонтирди ва йўлга равона бўлди. Нима бўпти алла айтмаса?!  Ҳеч нима! Davomini o'qish

Uilyam Folkner. Qora musiqa

Ashampoo_Snap_2018.04.10_13h26m14s_001_.png  Уильям Фолкнернинг кичик жуссасидаги катта юраги мурувватга, шафқатга, ғурурга, муҳаббатга тўла эди. Заминга, борлиққа, ҳаётга, инсонга, ўлмас умумбашарий қадриятларга муҳаббат, онасига, аёлга бўлган улкан муҳаббат… Davomini o'qish

Abdusattor Jumanazar. Yo’qolgan vaqt.

Ashampoo_Snap_2017.08.26_13h59m35s_002_.png    Осмон тунд. Тобора совуқлашиб бораётган салқин этни жунжиктиради. Товушингни ёмғир томчилари юз бўлакка майдалаб юборади. Уларни ўзингдан бўлак кимса эшитмайди. Сўзлар атрофдаги «шитир-шитир»лар билан қоришиб кетади… Davomini o'qish

XX asr polyak she’riyatidan. Xurshid Davron tarjimalari

Ashampoo_Snap_2018.03.09_21h59m02s_003_.png Ёшлик даврларидан то ҳозиргача поляк шеъриятини тинимсиз мутолаа қиламан. Кимларнидир бир-икки ўқиганман, аммо, ақлли ва фожиали Тадеуш Режевични, қисқа умри давомида фақат муҳаббат ҳақида шеър ёзган Халина Посвятовскаяни, мураккаб ҳаёт фалсафасини оддий сатрларига сингдира олган Вислава Шимборска шеърларини қайта-қайта ўқигим келади. Davomini o'qish