Zebunniso Begim. Samarqand ushshog’i & Devoni Maxfi (Zebunniso devonining qo’lyozma nusxasi)

05    Зебуннисо бегимнинг унча катта бўлмаган девонидан биргина «Самарқанд ушшоғи»дай ўлмас ва оҳанрабо қўшиққа асос бўлган ғазал етиб келгандаям унинг беназир шоира эканлигидан далолат берарди. Самарқанд куни нишонланаётгани  муносабати  билан  асрлар давомида севиб ижро этилган ғазалнинг аслияти ва таржимасини ҳамда ўлмас қўшиқни турли ҳофизлар ижросидан тузилган видеолар тўпламини тақдим этамиз. Davomini o'qish

Oʻzbekiston xalq hofizi Muhammadjon Karimov kuylaydi. Musiqiy albom. 1980

05Ютубдаги «Хуршид Даврон кутубхонаси»да мумтоз мусиқа ва адабиёт намуналари, улуғ аждодларимиз ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги ҳужжатли фильмлар, сериаллар, бадиий фильмлар, видеоспектаклар, аудиокитоблар, хуллас маданиятимиз тарихи билан боғлиқ видео материаллар билан танишиб боришингиз мумкин. Бугунги саҳифамизда Ўзбекистон халқ ҳофизи Муҳаммаджон Каримовнинг 1980 йилда тайёрланган мусиқий альбомини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Akademik Yunus Rajabiyga bag’ishlov

0995 январ – Ўзбек маданиятининг ёрқин сиймоси Юнус Ражабий таваллуд топган кун.

    Юнус Ражабий деганда ўзининг самарали  ижоди, қолдирган улкан мусиқий мероси билан  ўзбек миллий мусиқасига бебахо ҳисса қўшган буюк санъаткор кўз ўнгимизда гавдаланади. Мусиқий маданиятимизда унинг алоҳида ўрни бўлиб, ўз ижодий ва илмий ишлари натижасида академик даражасига кўтарилган. Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов унинг  ижодий фаолиятида муҳим роль ўйнади.  Юнус Ражабий 1927 йилда ташкил қилинган биринчи ўзбек радиоси миллий чолғу ансамблининг асосчиси ва мусиқа раҳбари бўлди. Davomini o'qish

To’xtamurod Zufarov.Maqom zarblariga yo’g’rilgan yurak.

001 5 январь – Ўзбек маданиятининг ёрқин сиймоси, академик Юнус Ражабий туғилган кун   

1912-йил… Куз фасли эди. Юнус Ражабийнинг бир ўртоғи уни китоб севарлигини назарда тутиб, унга бир китоб кўрсатди. Кўрсатишга кўрсатди-ю, аммо Юнус Ражабийнинг: «Бир кўрий», деган илтимосига у: “Йўқ!” деб тегажоғлик қила бошлади. Юнус Ражабий яна илтимос килди, бўлмади. Ялинди… Davomini o'qish

Fayzulla Karomatov. Maqomlar haqida & Bu gulshan soz ekan, soz, ustiga soz etgani keldik

003 Шаҳрисабзда ўтказиладиган Халқаро мақом санъати анжумани олдидан

   Халқимиз маданий меросининг ажралмас қисми бўлган миллий мақом санъати ўзининг қадимий тарихи, теран фалсафий илдизлари, бетакрор бадиий услуби ва бой ижодий анъаналари билан маънавий ҳаётимизда муҳим ўрин эгаллайди. Davomini o'qish

Biri quvvat va shijoat baxsh etadi, boshqasi — shodlik va farah

045 Шаҳрисабзда ўтказиладиган Халқаро мақом санъати анжумани олдидан

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 11 ноябрда қабул қилинган “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2018 йил 6 апрелда қабул қилинган “Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказиш тўғрисида”ги қарорлари миллий қадриятларимизнинг зарҳал саҳифаларини қайта очиш, унинг қадимий илмий ва амалий сир-синоатларини чуқур ўрганиш, ривожлантириш, ёш авлод тафаккурига сингдириш ҳамда халқаро майдонда тарғиб этиш масалаларини кун тартибига қўйди. Davomini o'qish

Jo’raxon Sultonov. Unutilmas ohanglar & Hamid Ismoil. Men sevgan ashula

Ashampoo_Snap_2017.06.10_14h53m40s_004_.png   Жўрахон Султоновни умримда ҳеч кўрмаганман. У пайтда телевизорлар энди кира бошлаган, мен билган тўйларга эса ҳофиз бормаган, чамаси. Лекин радиода роса эшитганман. Ундан кейин — бу ҳофиз ҳақида тасаввурим жуда кучли…
Davomini o'qish

Komiljon Otaniyozov kuylaydi. Musiqiy film va CD albom & Umid Bekmuhammad. Oxunlardan qolgan meros

Ashampoo_Snap_2017.06.10_18h21m55s_002_.png20 июль — Комилжон Отаниёзов таваллуд топган кун

Хоразм лазгиси, мақом, суворалари, достон ва халқ қўшиқларининг моҳир ижрочиси Комилжон Отаниёзов ўзбек миллий мумтоз қўшиқчилик санъатида ўзига хос ижрочилик мактабини яратди. Унинг санъати Хоразм мусиқаси ва маданиятини, умуман олганда, ўзбек санъатининг энг яхши анъаналарини ўзида тўла намоён этган улуғвор меросдир.
Davomini o'qish

Berta Davidova. 65 yillik tarixga ega ijro & 51 qo’shiqdan iborat «Munojot» albomi

09   Юнус Ражабий менинг овозимни эшитиб кўрганларида “Овозингнинг ўзидан йиғи келади”, – дедилар. Ростдан ҳам қўшиқ айтсам, одамлар биринчи сатрини ижро этишим билан йиғлай бошлашарди. “Муножот” – мен шу қўшиқни ўрганганимдан бахтли эдим. Davomini o'qish

Barhayot navolar: Botir Zokirov. Musiqiy film & Ashurali Jo’rayev. Qo’shiq dunyosining Majnuni

04526 апрел – Буюк Санъаткор Ботир Зокиров туғилган кун.

    Жаҳоннинг биринчи космонавти Юрий Гагарин 1963 йил 31 декабр куни «Голубой Огонёк» янги йил базмида, дикторнинг «Энг севимли хонандангиз ким?» деган саволига: «Менинг яхши кўрган қўшиқчим Ботир Зокиров», деб жавоб берган эди. Фазогир Тошкентга келганида Ботир Зокировни кўриш истагини билдиради ва у гастролда бўлганлиги сабабли, уйига келиб онаси Шоҳиста опани кўриб кетади. Davomini o'qish

Botir Zokirov. Majnun monologi & Xurshid Davron. Buyuk muhabbatdan yaralgan qo’shiq

055    26 апрел – Буюк Санъаткор Ботир Зокиров туғилган кун

    Ботирнинг ўзи Мажнун эди. Бекорга бу қўшиқни айтмаган. У тўққизинчи синфда ўқиётганида бир қизни яхши кўриб қолган эди. Исми Фарангис эди. Қиз ҳам Ботирни яхши кўрарди. Ўзаро мактублар ёзишарди. Аммо, қизнинг ота-оналари уларнинг яқин бўлишларига кескин қаршилик кўрсатишди. Аммо, Ботир ҳам, Фарангис ҳам ҳеч қачон бир-бирларини унитишмади. «Мажнун» қўшиғи ана шу айрилиқ туфайли Ботир юрагида куну тун яшаган изтиробу қайғунинг инъикоси эди… Davomini o'qish