Amriddin Berdimurodov. Samarqand tarixidan tomchilar & Temurnoma (1996) videofilmi. 8-qism. Dorulsaltanat

1928c81e254e64d58eea44dfbf174330.png    Муаллифдан: Менинг бу ёзганларим уммондан бир томчидир, холос. Шунинг учун ҳам ушбу китобни “Самарқанд тарихидан томчилар” деб атадим. Агарда бу ёзганларим китобхонларга Самарқанднинг тарихи ҳақида озгина бўлса-да тасаввур берса, ўзимни дунёдаги энг бахтли инсон деб ҳисоблардим. Davomini o'qish

«Mitti hikoyalar» kitobidan mitti hikoyalar

Ashampoo_Snap_2018.03.18_16h12m28s_001_.pngШу кунларда Тошкентдаги «Янги китоб» нашриёти томонидан «Митти ҳикоялар: кеча ва бугун» номли китоб нашрдан чиқди. Ундан ўзбек адабиётининг забардаст ёзувчиларидан тортиб қўлига энди қалам олган ёш ижодкорларнинг жажжи ҳикоялари ўрин олган. Davomini o'qish

Onajon. O’zbek shoirlarining onaga bag’ishlagan she’rlari.

026  Ўзбек адабиёти Она ҳақида ёзилган дурдона асарларга ниҳоятда бой. Онани улуғлашда, мадҳ этишда ижодкорларимиз чин маънода улкан ютуқларга эришган. Насрда ҳам, назмда ҳам ҳар қанча мақтовга арзийдиган асарларимиз борлиги бизга ғурур ва ифтихор бағишлайди.

Davomini o'qish

Zamonaviy tojik she’riyati antologiyasidan namunalar. Odil Ikrom tarjimalari

Ashampoo_Snap_2018.01.18_17h05m13s_001_.png   Бир неча кунки, “Замонавий тожик шеърияти антологияси” ва сўнгги йиллар тожик адабиётида ўзига хос “юриш қилган” шоирлар Фарзона ва Озарахшларнинг “Ишқ тасбеҳи” ва “Хайрли тонг” китобларини мутолаа қиламан. Китобларни менга таржимоннинг ўзи – севимли шоиримиз Одил Икром совға қилди. Davomini o'qish

Faxriyor. «Izlam» kitobidan she’rlar & Nazar Eshonqul. «Izlash azobining totlari…» & Shomirza Turdimov. «Vaqtsizlik»ka erkin muxammas

Ashampoo_Snap_2018.01.12_19h15m54s_001_.png    “Излам” – фақат замонавий шеъриятимизнинг эмас, миллий адабиётимизнинг поэтик сарҳадларини кенгайтириб берган, сўзга янгича қараш ва янгича талқин олиб кирган китоблардан бири сифатида эътирофга лойиқ. Умуман, адабиётдаги янгиланиш – бу сўзга янги муносабат пайдо бўлиши, янги муносабат маҳсули бўлган метафоранинг, бадиий тафаккурнинг янгиланиши эканини тан олишимиз керак. Davomini o'qish

Nargiza Odinayeva. «To’rt tomon» to’plamidan she’rlar & Halima Ahmedova. «To’rt tomon»ga maktub

Ashampoo_Snap_2018.01.03_14h40m17s_001_.png    ”Тўрт томон”  тўпламида истеъдодли шоира Наргиза Одинаеванинг фақат ўзигагина хос бўлган оҳангда, тасвиру ташбеҳларда қоғоз юзини кўрган шеърлари жамланган. Бу ёзиқлар чинакам шеърият мухлисининг қалбига муҳаббату изтироб гавҳарларини тортиқ этиб, уни муборак туйғулар дийдорига чиниқтиради. Davomini o'qish

Isroil Shomirov. Ko’ksimdagi qush & Usmon Azim. Qismat yoziqlari

Ashampoo_Snap_2017.11.20_21h38m11s_001_.pngИсроил Шомиров. Кўксимдаги қуш (Кирил-лотин). Тошкент. «Akademnashr». 2017

  Дунёда шеър бўлишга арзигулик ҳолатлар бисёр. Шоир тоғда, айниқса болалиги ўтган қишлоқда ҳар қадамда шеър- га дуч келади. Гап энди уни юракка кўчириб, тиниқлигича дунё юзини кўришига эришишида. Davomini o'qish

Anvar Obidjon. Gulmat Shoshiyning yovvoyi devoni

Ashampoo_Snap_2017.11.07_13h16m18s_001_.png   Муборак 70 ёшини қаршилаган Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон қаламига мансуб бўлган, яқинда “Шарқ” нашриёти чиқарган “Гулмат Шошийнинг ёввойи девони” номли асарнинг тўлдирилган 5-нашрига китоб дўконида кўзи тушганлар беихтиёр «Э, бормисан, Гулмат!» деб юбориши аниқ. Davomini o'qish

Xotira uyg’onsa, go’zaldir: Bahodir Sodiqqa bag’ishlangan kitob nashrdan chiqdi

Ashampoo_Snap_2017.10.30_19h02m46s_001_.png   Куни-кеча «Янги аср авлоди»  нашриётида Умид Бекмуҳаммаднинг  эрта вафот  этган иқтидорли адабиётшунос олим ва шоир Баҳодир Содиқов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган «Хотира уйғонса, гўзалдир» номли тўплами босмадан чиқди. Тўпламнинг асосий қисми Баҳодир Содиқовнинг  мумтоз ва замонавий ўзбек адабиётига оид мақолалари, унинг шеъриятидан айрим намуналар ҳам ўрин топган. Бугун сизга ана шу тўпламдан айрим саҳифаларни  тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Erkin Vohidov. «So’z latofati» kitobidan qatralar & Mirza Kenjabek. Kitob haqida

Ashampoo_Snap_2017.08.19_14h45m48s_004_.png   Атоқли шоир Эркин Воҳидовнинг «Сўз латофати» номли китобига устоз ижодкорнинг миллий адабиёт ва она тилимиз хусусида куйинчаклик билан ёзган мақолалари киритилган. Қуйида китобдан сараланган айрим иқтибослар билан танишинг. Davomini o'qish

Sotim Avaz. Mangulik so’qmog’i & Umid Bekmuhammad. Qutlashga arzirli asar

Ashampoo_Snap_2017.06.23_20h06m39s_001_.png    Билимлар манбаи, ақллар шамчироғи бўлмиш китоб ҳамиша, ҳамма замонларда муҳим манба бўлиб келган. Зеро, зиё улашиш, тафаккурга тиниқлик бахш этиш китобсиз амалга ошмоғи душвор. Инсон олдинга интилмоғи, маърифатли бўлмоғи учун китоб керак. Не тонгки, бу ҳаётий эҳтиёжни чуқур англамайдиган, ҳис ва идрок этмайдиганларнинг топилиши ҳам бор гап. Davomini o'qish