Bibi Robia Saidova. Kakku ovozi & Parvoz. Hikoyalar to’plami

Ashampoo_Snap_2016.11.05_13h45m19s_003_.pngЎша куни ҳамма ишлар тугагач, қуёш ботмасдан кетишга шайланди. Шу пайт телефонига хабар келганини билдирувчи какку овози янгради. Одатдагидай уяли алоқа компаниясидан рекламалар ёки ФВВдан хабар, деган ўй билан беэътиборгина телефонига назар ташлади. Йўқ, номаълум рақам. Davomini o'qish

Rafiq Saydullo. Yangi she’rlar

Ashampoo_Snap_2016.10.22_22h11m09s_001_.png    Наманганлик ёш ижодкор Рафиқ Сайдулло номи «Хуршид Даврон кутубхонаси» сайти муштарийларига яхши таниш. Сайтда унинг шеърлари, ҳикоялари, турк, озарбайжон ва рус шеъриятидан қилган таржималарини бир неча марта эълон қилганмиз. Бугун Рафиқнинг янги шеърларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Sirojiddin Ibrohim. Rubob bilan vals

Ashampoo_Snap_2016.09.17_21h51m42s_005_.png     “Истеъдод билан учрашиш байрам!” деган ибора топиб айтилган. Машҳур санъаткор Ботир Зокиров рассом Рўзи Чориевга ёзган шахсий мактубида таъкид этганидек: “Бетховен ва Мажнунлар ҳақида ўқиш, эшитиш бошқа-ю, уни шахсан билиш, у билан кўришиб туриш, у билан ёнма-ён яшаш, булар ҳам камлик қилгандай киши ўзини унинг дўсти деб ҳисоблаши бутунлай бошқа гап. Davomini o'qish

Bobur Elmurodov. She’rlar va badialar

Ashampoo_Snap_2016.09.23_23h45m13s_002_.png       Бугун ўзбек шеърияти жуда кўп янги номлар билан бойиди. Уларнинг изланиш ва тажрибалари кўзга кўринмоқда. Ана шундай ўз йўлини топишга уриниб, қаламини турли жанрларда синаб кўраётган ва бағоят маъқул томони, бугунги шеъриятимиз пасту баланди ҳақида фикрлашга, уларга диққатни қаратишга уринаётган Бобур Элмурод ижодидан  айрим намуналарни тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Alisher Muqimov. G’azallar

001     Яқинда  Одил Икром тавсия қилган шоира Шаҳодатбону Имомназарованинг «Осмон эшиги» шеърий тўпламига кирган шеърлари билан танишган эдингиз. Бугун таниқли шоир тавсия қилган яна бир ижодкор  Алишер Муқимов ғазалларини тавсия этмоқдамиз. Davomini o'qish

Anvar Suyun. «G’o’bdintog’ hikoyalari» & Jasur Kengboyev. Har bir avlodning o’z mavzusi bo’ladi

Ashampoo_Snap_2016.09.08_17h03m27s_001_.png    Ёш ёзувчи Анвар Суюннинг «Ғўбдинтоғ ҳикоялари» тўпламига сўнгги йилларда матбуот саҳифаларида чоп этилиб, устоз адиблар назарига тушган ҳикоялари ҳамда ўзига хос услубда ёзилган бошқа асарлари ўрин олган. Уларда диний, адабий, тарихий, фалсафий анъаналар муаллиф қиёфасидаги миллий маънавиятнинг бир улуши сифатида умумлашган. Davomini o'qish

Muslimbek Musallam. She’rlar

047    Муслимбек Мусалламнинг шеърларида нафақат бугунги ёш қаламкашларнинг  қалб тажрибалари, шу билан баробар шу кундаги ўзбекча шеърнинг табиатида  яна қайта уйғонаётган дард билан сўзнинг омухталигига интилиш намоён бўлмоқда. Davomini o'qish

Go’zal Ro’ziyeva. Yangi she’rlar

045     Гўзалнинг шеърларини дастлаб мухтасар сўзим билан (мана бу саҳифада) тақдим этган эдим. Кейинчалик унинг «Ёшлик» журналида эълон қилинган «Сукунатга чўкаётган қичқириқман» туркуми билан (мана бу саҳифада) ҳам таништирдик. Орадан анча вақт ўтиб, бугун унинг бир неча янги шеърларини мамнуният билан эълон қилмоқдамиз. Davomini o'qish

Shuhrat Shokir. Munglig’ musofirman… She’rlar

003    Бундан бир неча йил аввал сайтимизда тожикистонлик ёш ўзбек шоири Шуҳрат Шокир шеърлари билан (мана бу саҳифада),кейинчалик у таржима қилган япон адиби Акутагава Рюноскенинг «Расёмон дарвозаси» ҳикояси билан (ҳикоя ва Хуршид Дўстмуҳаммаднинг таржима ҳақидаги фикрлари мана бу саҳифада)  таништирган эдик. Унинг янги шеърлари ҳам сизни бефарқ қолдирмаслигига ишонаман. Davomini o'qish

Bayram Ali. Kuz Yomg’irlari

045    Таҳририятимизга яқиндагина ишга олинган бу серғайрат йигитча ҳатто бош муҳарир Кибриё опадек талабчан ва жиззаки аёлга-да маъқул келди. Бу ҳам бўлса унинг ўта тиришқоқлиги сабабидан, қолаверса, қалами ҳам дуруст чиқди. Фақат унинг биттагина чакки одати бор экан. Буни биз кеч куз, ёмғирлар мавсуми бошланганда билдик… Davomini o'qish

Rafiq Saydullo. She’rlar & Qisqa hikoyalar

0011    Т.нинг ҳам негадир уйқуси қочиб кетди. У, ҳатто, қандай қилиб қадамларига эрк бергани-ю ўзини бўш қўйиб юборганлигини сезмай ҳам қолди. «Ташвишлар, ташвишлар… ҳеч поёни бормикин буларни?»,-деб ўйларди у. Шу пайтда у беихтиёр бир шеърни пичирлаб ўқий бошлади… Davomini o'qish