Bir oila mushoirasi: Nikolay Gumilyov, Anna Axmatova, Lev Gumilyov

Ashampoo_Snap_2017.05.20_17h07m21s_003_.png

Нафақат рус адабиёти ва илм-фани, балки жаҳон маданияти тарихида ўчмас из қолдирган таниқли шоир Николай Гумилёв, машҳур шоира Анна Ахматова ва атоқли этнограф, туркшунос олим Лев Гумилёв бир оиланинг аъзолари эди. Уларнинг ҳар бири ҳақида ёзилган асарларнинг ўзидан улкан кутубхона ташкил этса бўлади. Уларни оилавий ришталар билан баробар шеър деган юксак тушунча ҳам боғлаб туради.Бугун сизни жаҳон шеъриятининг олтин дафтарига номлари қайд этилган шоирлар мушоирасига даъват этамиз Davomini o'qish

Anna Axmatova. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari

Ashampoo_Snap_2018.02.26_15h38m35s_001_.png   Буюк рус шоираси Анна Ахматова мен беҳад севган шоиралардан биридир.Бундан қарайиб 35 йил аввал мен шоиранинг ўша пайтгача қатағон этилган шеърларидан айрим намуналарни ва «Марсия» («Реквием») достонини таржима қилган эдим ва улар «Саодат» журналида босилган эди. Davomini o'qish

Jahon shoiralari ijodidan

Ashampoo_Snap_2016.10.21_15h27m56s_004_.png     Шеърият – туйғулар гулистони , сирли ва сеҳрли изҳорлар уммони, мўъжизалар ғаладони. Агар шугина эътирофдан келиб чиқиб ёндашадиган бўлсак, аёл қўли ила битилган шеър юқоридаги ҳикматнинг қадрини янада ортдиради. Негаки, аёл қўлидаги қаламдан тўкилган сўз – бу энди мўъжизалар мўъжизаси, сирлар сири, туйғуларнинг энг покизаси деб саналишга лойиқ. Ана шундай эзгу ният билан жаҳон халқлари шоиралари ижодидан саралаб тузилган ушбу мушоирамизни сизга тақдим этамиз. Davomini o'qish

Anna Axmatova. She’rlar & Anatoliy Nayman. Anna

Ashampoo_Snap_2016.12.23_17h40m39s_007_.png    Анна Ахматова билан 1959 йилнинг кузида учрашганимда мен йигирма уч ёшли йигит эдим. Ўша вақтларда камина шеър қоралаб турар ва бу ишга анча-мунча қўли ҳам келишиб қолганди. Ёзганларимни Ахматова эшитишини орзу қилардим. Қанийди, ижод маҳсулим унга ёқса… Davomini o'qish

Muslimbek Musallam. Maktub

07

    Анна, сизни шеърларингизни асирига айланганимга ҳам мана ўн йил бўлди. Сиз ҳақингизда нимадир эълон қилинса дарров олиб кўз югуртираман. Шеърларингиздаги енгилмас матонат қаршисида хайрон қоламан. Бир аёлни умр буйи тортган ичкин изтиробларини сиз шеърларда жуда оддий, жуда содда ,жуда майин берасиз. Бу баҳор эпкинларидай дил осмонида сайр айлаган қалдирғочлар оҳидай ёқимли. Ёмғирли тонг сизни хаёл сураман. Сиз дераза пардаларини очиб борлиққа бўйлаётган бўласиз. Davomini o'qish

Anna Axmatova. She’rlar

05223 июнь — таниқли рус шоираси Анна Ахматова таваллуд топган кун

    Анна Ахматова шеъриятининг табиати бир қарашда содда туюлгани билан, аслида у жуда теран ва ўзи яшаган даҳшатли даврнинг бутун фожиасини ўзида намоён эта олган ҳодисадир. Унинг табиатида сокинлик ичида ҳаракатга келаётган қудратли бўрон яширин. У ўзини вазмин ва тафсилотларга бой сатрлари билан юрагининг туб-тубида вулқондай ёниб жўшаётган туйғуларни, тасвирлаётган воқеа-ҳодисалари ортида буюк муҳаббат изтироби,панжарага ўралган давр билан келишишни истамаган эрксевар шахс изтиробини кўрсата олади. Davomini o'qish

Muhabbat mushoirasi yoxud ikki buyuk qalb nidosi

07723 июнь — таниқли рус шоираси Анна Ахматова таваллуд топган кун

Ахматова хотираларининг бирида ҳали 15 ёшдалигида Николай Гумилёв ўзи билан қизиқиб қолганини ёзади. Бу икки ижодкорга замондош бўлган Корней Чуковский хотираларини ўқиганимизда “Николай Гумилёв Аннани ҳамиша ўз шогирди деб биларди”, деган жумлага дуч келамиз ва уларни шеъриятга, адабиётга бўлган ихлос учраштирди, деган фикрни айтгимиз келади. Davomini o'qish

Anna Axmatova. She’rlar. Gulnoz Mo’minova tarjimalari

011

  Бундан роппа-роса беш кун аввал севимли «Ёшлик» журнали 2015 йилнинг илк сонидан бошлаб мунтазам равишда жаҳон шеъриятидан таржималарни ҳам бериб бориши ва шу мақсадда янги саҳифа жорий этиб, уни «Дилкўприк» деб номлагани ҳақида ёзган эдим. «Дилкўприк»да тақдим этилган Анна Ахматова шеърлари ва таржимон Гулноз Мўминованинг машҳур рус шоираси ҳақида ёзилган мухтасар сўзидан олдин мазкур таржималар хусусида фикр-мулоҳазаларимни билдирган эдим. Бугун (12.03) эса Гулноз Мўминовадан хат олдим… Davomini o'qish

Anna Axmatova. She’rlar. Gulchehra Nurillayeva tarjimalari

033

Таржимондан:  Таниқли рус шоираси Анна Ахматова шеърлари ўзининг нафосати, назокати билан абадиятга муҳрланиб колди. Бу шеърлар таржималари олис йиллардан эсталик. Бир пайтлар  “Шарқ Юлдузи” журналида эълон қилинган. Анча йиллардан буён китоб жавонимда турганидан ўчиб хиралашиб борётган эди. Уларни сизга  илингим келди. Davomini o'qish

Anna Axmatova. She’rlar. Abdulla Sher tarjimalari

077

   Анна Ахматова шеъриятининг табиати бир қарашда содда туюлгани билан, аслида у жуда теран ва ўзи яшаган даҳшатли даврнинг бутун фожиасини ўзида намоён эта олган ҳодисадир. Унинг табиатида сокинлик ичида ҳаракатга келаётган қудратли бўрон яширин. У ўзини вазмин ва тафсилотларга бой сатрлари билан юрагининг туб-тубида вулқондай ёниб жўшаётган туйғуларни, тасвирлаётган воқеа-ҳодисалари ортида буюк муҳаббат изтироби,панжарага ўралган давр билан келишишни истамаган эрксевар шахс изтиробини кўрсата олади. Davomini o'qish

Anna Axmatova. She’rlar. Xosiyat Rustamova tarjimalari

077
Анна Ахматованинг биринчи шеърий тўплами — “Оқшом” 1912 йилда, иккинчи тўпламии “Тасбиҳ” — 1914 йилда эълон қилинади ва шоира ҳар икки тўплами билан бутун Россия бўйлаб шуҳрат қозонади. Александр Блок каби таниқли шоирлар шоира шеърларини юксак баҳолашади. Владимир Маяковский эса шоирага шундай баҳо беради: “Анна Ахматова шеърлари яхлитлиги билан эътиборга моликдир, улар ҳар қандай танқидга дош бера олади, ҳар қандай тазйиқда дарз кетмайди”. Davomini o'qish

Anna Axmatova. She’rlar. Mirpo’lat Mirzo va Oygul Suyundiqova tarjimalari.

022Анна Ахматованинг биринчи шеърий тўплами “Оқшом” номи билан 1912 йилда чоп этилиб, муваффақият қозонади. 1914 йилда унинг иккинчи – “Тасбиҳ” тўплами эълон қилинади ва у бу тўплами билан бутун Россия бўйлаб шуҳрат қозонади. Шоиранинг истеъдодини ўз вақтида пайқаган В.В.Маяковский унга шундай баҳо беради: “Анна Ахматова шеърлари яхлитлиги билан эътиборга моликдир, улар ҳар қандай танқидга дош бера олади, ҳар қандай тазйиқда дарз кетмайди”. Davomini o'qish