Анна, сизни шеърларингизни асирига айланганимга ҳам мана ўн йил бўлди. Сиз ҳақингизда нимадир эълон қилинса дарров олиб кўз югуртираман. Шеърларингиздаги енгилмас матонат қаршисида хайрон қоламан. Бир аёлни умр буйи тортган ичкин изтиробларини сиз шеърларда жуда оддий, жуда содда ,жуда майин берасиз. Бу баҳор эпкинларидай дил осмонида сайр айлаган қалдирғочлар оҳидай ёқимли. Ёмғирли тонг сизни хаёл сураман. Сиз дераза пардаларини очиб борлиққа бўйлаётган бўласиз.
Муслимбек Мусаллам
МАКТУБ
Муслим Мусалламов 1986 йил Намангaн шаҳрида туғилган. »Келажак овози — 2008″ танлови ғолиби. Ёш ижодкорларнинг “Зомин” , “Дўрмон” семинарлари қатнашчиси. Шеърлари вилоят, республика нашрларида ва сайтимиз саҳифаларида чоп этилган. «Бу қирларда яшайди тарих» шеърий туркуми “Шарқ юлдузи” журналининг 2011 йил 5-сонида эълон қилинган.
Анна, сизни шеърларингизни асирига айланганимга ҳам мана ўн йил бўлди. Сиз ҳақингизда нимадир эълон қилинса дарров олиб кўз югуртираман. Шеърларингиздаги енгилмас матонат қаршисида хайрон қоламан. Бир аёлни умр буйи тортган ичкин изтиробларини сиз шеърларда жуда оддий, жуда содда ,жуда майин берасиз. Бу баҳор эпкинларидай дил осмонида сайр айлаган қалдирғочлар оҳидай ёқимли. Ёмғирли тонг сизни хаёл сураман. Сиз дераза пардаларини очиб борлиққа бўйлаётган бўласиз.
* * *
Қуёш чиқар мунис дамда
Муҳаббатни куйлайман.
Чўкка тушиб томорқамда,
Шўрага сув қуйгайман .
Отқилайман, юлиб илкис,
Гуноҳкорман олдида.
Оёқяланг, ана бир қиз
Йиғлар четан ёнида.
Кулфат саси – фарёд, кадар
Қалбим эзар, яралар.
Илиқ ҳидин ёяр бадтар
Ўлиб ётган шўралар .
Нон ўрнига тош армуғон ,
Шудир аччиқ тавозе.
Бошим узра фақат осмон,
Кўксимда ёр овози.
Мана шу ишқ аршисида сизни улкан қалбингизни топиб олганимга шукроналар бўлсинким бу қалб мени алдамади. Китоб жавонимдан бўйлаб турган суратингиз худди менга бир нима айтишга чоғланаётган бўғзига бир нима тиқилиб айтолмай ортига хўрсиниб қайтаётган аёлдай туйилади. Пастернак билан тушган суратингизни кўрганимда икки буюк қалб ўша йиллар, ўша лахзаларда нималар ҳақида сухбат қурганингизга қизиққан эдим. Елкангизга ташланган бухва ромолингизда шарқ аёлининг назокатини кўраман.
Сергей Есенин хотирасига
Одамлар кетади ҳаётдан бир кун
Тинчгина, оғриқсиз тугатиб йўлин.
Лекин Россиянинг шоири учун
Насибмас бунақа нуроний ўлим:
Қанотли қалб учса фалакка томон
Кўпинча қўрғошин солган йўлакдан,
Гоҳ бўғиқ хирилдоқ нафас ногаҳон
Ҳаётни чиқариб ташлар юракдан.
1925
Мана шу шеърни илк бора ўқиганимда юрагим ортга тортиб кетганди. Есенин,хақида бундан кўра рўйи рост шеъ бўлмаса керак. Сизни тунов йили шеърларингизни жамлаб ўзим учун мўъжаз китобча таёрладим. Хар кун , кечалари сизни шеърларингиз билан дардлашиб чиқаман. Анна, ҳаётимда илк бор сизга мактуб ёзяпман. Бу мактубнинг яхшилиги шундаки сизни ўлмас руҳингиз мен билан хар бир ёзаётганимни ўқиб олис ўйга толиб ўлтиргандай. Ҳозир ташқари жуда иссиқ, сиз бундай иссиққа ўрганмагансиз .Уруш йиллари Тошкентда кечган хаётингиз хақида сўзлаб бероласизми? Биласизми, бу менга жуда қизиқ. Атоқли олим Наим Каримовни сўзларини эслайман:
…1941 йил 22 июнь, якшанба куни. Анна Ахматова, одатдагидек, радио карнайини ўчирмаган эди. Ярим кечада Молотовнинг ҳаяжонли овози тун пардасини бузди: уруш бошланган эди. Мамлакат узра кезиб юрган уруш шарпаси Ахматова хонасига олов янглиғ отилиб кирди.
Ўша пайтдаги сизни изтиробли юзингизни кўз олдимга келтирсам кўзларимга бениҳоя ёш сизади . «Беломор” сотиб олиб келиш учун тамаки дўконига кетган мўйсафид қайтиб келмагани ва урушнинг бутун бир даҳшати ярим тунги ижодхонамга бостириб киради. Кўзларимни бир нуқтадан узмай яна сизнинг ёруғ шеърларингизни ўйлайман .
Ичадурман вайрон бўлган уй,
Заҳарханда ҳаётим учун.
Иккимиз ҳам ёлғизмиз-ку, қўй,
Сенинг учун ичгайман бу тун.
Мени сотган лабдаги рўё,
Кўзлардаги ўлик қаҳр учун.
Бешафқат ва бўм-бўш бу дунё,
Худо дариғ тутган меҳр учун.
Анна, кеча сахифамга шеърларингизни жойлаётганимда кўнглимда бир нима сезган эканман. Бугун сизни таваллуд кунингиз экан. Шундай чиройли кунда сизга такрор–такрор айтаман: сиз беназир шоирасиз. Сизнинг шеърларингиз саратонда қақроқ сахрони ёриб чиққан мусаффо булоқдай одам руҳига енгиллик ато этади .
Анна, сиз бархаётсиз
* * *
Кўришдик ўшанда такрор.
Сўнгги бор –
Қирғоқда – аввал ҳам учрашган жойда.
Невада сув жўшқин оқар беғубор
Ва яна тошқиндан қўрқув ҳаммада.
Гаплашдик ёз ҳақда. Ва шундай деди:
Шоирлик аёлга — ярашмаган иш.
Қандай эслаб қолдим мен баланд уйни,
Ва Петропавловскнинг синчлари таниш.
Ҳаттоки, бизники эмас-ку ҳаво,
Нақадар мўъжиза — Тангри совғаси.
Шу онда берилди менга бебаҳо,
Телба қўшиқларнинг сўнггиси.
23.06.2015
Muslimbek Musallam
MAKTUB
Muslim Musallamov 1986 yil Namangan shahrida tug’ilgan. »Kelajak ovozi — 2008? tanlovi g’olibi. Yosh ijodkorlarning “Zomin” , “Do’rmon” seminarlari qatnashchisi. She’rlari viloyat, respublika nashrlarida va saytimiz sahifalarida chop etilgan. «Bu qirlarda yashaydi tarix» she’riy turkumi “Sharq yulduzi” jurnalining 2011 yil 5-sonida e’lon qilingan.
Anna, sizni she’rlaringizni asiriga aylanganimga ham mana o’n yil bo’ldi. Siz haqingizda nimadir e’lon qilinsa darrov olib ko’z yugurtiraman. She’rlaringizdagi yengilmas matonat qarshisida xayron qolaman. Bir ayolni umr buyi tortgan ichkin iztiroblarini siz she’rlarda juda oddiy, juda sodda ,juda mayin berasiz. Bu bahor epkinlariday dil osmonida sayr aylagan qaldirg’ochlar ohiday yoqimli. Yomg’irli tong sizni xayol suraman. Siz deraza pardalarini ochib borliqqa bo’ylayotgan bo’lasiz.
* * *
Quyosh chiqar munis damda
Muhabbatni kuylayman.
Cho’kka tushib tomorqamda,
Sho’raga suv quygayman .
Otqilayman, yulib ilkis,
Gunohkorman oldida.
Oyoqyalang, ana bir qiz
Yig’lar chetan yonida.
Kulfat sasi – faryod, kadar
Qalbim ezar, yaralar.
Iliq hidin yoyar badtar
O’lib yotgan sho’ralar .
Non o’rniga tosh armug’on ,
Shudir achchiq tavoze.
Boshim uzra faqat osmon,
Ko’ksimda yor ovozi.
Mana shu ishq arshisida sizni ulkan qalbingizni topib olganimga shukronalar bo’lsinkim bu qalb meni aldamadi. Kitob javonimdan bo’ylab turgan suratingiz xuddi menga bir nima aytishga chog’lanayotgan bo’g’ziga bir nima tiqilib aytolmay ortiga xo’rsinib qaytayotgan ayolday tuyiladi. Pasternak bilan tushgan suratingizni ko’rganimda ikki buyuk qalb o’sha yillar, o’sha laxzalarda nimalar haqida suxbat qurganingizga qiziqqan edim. Yelkangizga tashlangan buxva romolingizda sharq ayolining nazokatini ko’raman.
Sergey Yesenin xotirasiga
Odamlar ketadi hayotdan bir kun
Tinchgina, og’riqsiz tugatib yo’lin.
Lekin Rossiyaning shoiri uchun
Nasibmas bunaqa nuroniy o’lim:
Qanotli qalb uchsa falakka tomon
Ko’pincha qo’rg’oshin solgan yo’lakdan,
Goh bo’g’iq xirildoq nafas nogahon
Hayotni chiqarib tashlar yurakdan.
1925
Mana shu she’rni ilk bora o’qiganimda yuragim ortga tortib ketgandi. Yesenin,xaqida bundan ko’ra ro’yi rost she’ bo’lmasa kerak. Sizni tunov yili she’rlaringizni jamlab o’zim uchun mo»jaz kitobcha tayorladim. Xar kun , kechalari sizni she’rlaringiz bilan dardlashib chiqaman. Anna, hayotimda ilk bor sizga maktub yozyapman. Bu maktubning yaxshiligi shundaki sizni o’lmas ruhingiz men bilan xar bir yozayotganimni o’qib olis o’yga tolib o’ltirganday. Hozir tashqari juda issiq, siz bunday issiqqa o’rganmagansiz .Urush yillari Toshkentda kechgan xayotingiz xaqida so’zlab berolasizmi? Bilasizmi, bu menga juda qiziq. Atoqli olim Naim Karimovni so’zlarini eslayman:
…1941 yil 22 iyun`, yakshanba kuni. Anna Axmatova, odatdagidek, radio karnayini o’chirmagan edi. Yarim kechada Molotovning hayajonli ovozi tun pardasini buzdi: urush boshlangan edi. Mamlakat uzra kezib yurgan urush sharpasi Axmatova xonasiga olov yanglig’ otilib kirdi.
O’sha paytdagi sizni iztirobli yuzingizni ko’z oldimga keltirsam ko’zlarimga benihoya yosh sizadi . «Belomor” sotib olib kelish uchun tamaki do’koniga ketgan mo’ysafid qaytib kelmagani va urushning butun bir dahshati yarim tungi ijodxonamga bostirib kiradi. Ko’zlarimni bir nuqtadan uzmay yana sizning yorug’ she’rlaringizni o’ylayman .
Ichadurman vayron bo’lgan uy,
Zaharxanda hayotim uchun.
Ikkimiz ham yolg’izmiz-ku, qo’y,
Sening uchun ichgayman bu tun.
Meni sotgan labdagi ro’yo,
Ko’zlardagi o’lik qahr uchun.
Beshafqat va bo’m-bo’sh bu dunyo,
Xudo darig’ tutgan mehr uchun.
Anna, kecha saxifamga she’rlaringizni joylayotganimda ko’nglimda bir nima sezgan ekanman. Bugun sizni tavallud kuningiz ekan. Shunday chiroyli kunda sizga takror–takror aytaman: siz benazir shoirasiz. Sizning she’rlaringiz saratonda qaqroq saxroni yorib chiqqan musaffo buloqday odam ruhiga yengillik ato etadi .
Anna, siz barxayotsiz
* * *
Ko’rishdik o’shanda takror.
So’nggi bor –
Qirg’oqda – avval ham uchrashgan joyda.
Nevada suv jo’shqin oqar beg’ubor
Va yana toshqindan qo’rquv hammada.
Gaplashdik yoz haqda. Va shunday dedi:
Shoirlik ayolga — yarashmagan ish.
Qanday eslab qoldim men baland uyni,
Va Petropavlovskning sinchlari tanish.
Hattoki, bizniki emas-ku havo,
Naqadar mo»jiza — Tangri sovg’asi.
Shu onda berildi menga bebaho,
Telba qo’shiqlarning so’nggisi.
23.06.2015