Uch shoirdan to’rt she’r. Muslimbek Musallam tarjimalari

03Ёш шоир дўстим Муслимбек Мусаллам янги таржималарини йўллабди. Мамнуният билан уларни сизларга тақдим этамиз.

УЧ ШОИРДАН ТЎРТ ШЕЪР
Муслимбек Мусаллам таржималари


ФОЗИЛ ҲУСНИ ДОҒЛАРЖА
26. 08. 1914 – 15. 10. 2008; Туркия

* * *

Сени кўрдим,  кетдим тўлиб,
Хаёлинга чечак тутдим .
Хам қуёш хамда ой бўлиб,
Сени кутдим , сени кутдим/.

Кўнгил севги деган чоғда ,
Ажиб тилсим бор бу боғда .
Ёзда қирда, қишда тоғда б
Сени кутдим ,сени кутдим .

Ўлим кўзларимда сўлса ,
Ичим мисраларга тўлса .
На кун бўлса, на йил бўлса ,
Сени кутдим, сени кутдим.

ФУРЎҒ ФАРРУХЗОД
5. 01. 1935 — 14. 02. 1967; Эрон

* * *

Сокин жума,
Тарк этиб кетилган ,
Эски кўчалар каби қайғули ,
Хасталик ичра тамбал ,
Судралиб юрувчи ҳийла-найранг жумаси .
Кутишсиз ,
Таслим бўлмоқ жумаси .
Бўм бўш уй,
қийиналиблар кетган уй.
Ёшликнинг оламча орзулари ,
хиссиётларига ёпилган .
Қоронғу уй ,
қуёшнинг орзу қилган уйи .
Ёлғизлик ,фол, шубха ,
Парда, китоб, шкаф ва суратлар уйи.

Ох, у қандай хотиржам мағрур эди .
Ғариб сув оқими каби
Бу тарк этиб кетилган сассиз жумаларда .
Бу бахтсиз уйларда ,
Менинг хаётим ,
Кечарди хотиржам, ғурурли, мағрур.

* * *

Мен сени деб ўлиб қолардим ,
Сен билан кечарди бутун хаётим .
Кенг кўчалар ичра иккимиз ,
Сен ўқирдинг ичкин фарёдим .
Бир сенгина мени англардинг .

Яна қайтиб келганида тун ,
Яна қайтиб кетганида тун .
Чинордаги телба қушларла,
Деразамга боққанча дилхун,
Бир нур бўлиб чақирар эдинг.

Ёришарди бутун кўчамиз,
Кетиб бўлган жужуқлар олис,
Аксаянинг гуллари ухлаб ,
Мен ойнада қолганда ёлғиз.
Сен нур бўлиб кириб келардинг .

Қўлларингни бағишлар эдинг ,
Кўзларингни бағишлар эдинг .
Сен севгингни бағишлар эдинг ,
Бу қақраган умримга шундоқ,
Хаётингни бағишлар эдинг .

Гул чамбарлар ёпиб бош яланг ,
Титраётган бу сочларимга .
Сен лолалар келтирар эдинг ,
Сен юзингни қўяр эдинг жим,
Кўкракдаги оғриқларимга .

Тинглардинг
Туғён уриб оққан қонимни,
Қайғу билан оққан қонимни.
Йиғлаб йиғлаб кўз юмган севгим,
Кўз ёш бўлиб оққан қонимни .
Сен тинглардинг,
оҳ ,сен тинглардинг

Мени эса асло кўрмасдинг …

НЕВЗИЛ ЧЕЛИМ
Туркия

* * *

Хуш келдинг ўлим,
Қани ўтир,
Хеч сиримиз қолмади ,
Тўк этакларингдан тошларни .

Мен бир шамолман ,
Озодлик шамоли.
Бир юракдан, бир юракка ,
Таширман умидларни .

Мен бир тоғдан оқиб келган сел ,
Бузгайман деворларни .
Кўтарилар шахардан,
Таомларнинг хидлари .

Мен бир денгизман ,
Хар лахзада долғали.
Ўлим надир билмадим ,
Қирғоқларга ўзимни урдим .

Барча дўстлар уйғониб ,
Қуёшни қарши олди .
Хуужра эшиклари тарақлар,
Қоч кетарман, не келарин кутмасман .

Yosh shoir do’stim Muslimbek Musallam yangi tarjimalarini yo’llabdi. Mamnuniyat bilan ularni sizlarga taqdim etamiz.

UCH SHOIRDAN TO’RT SHE’R
Muslimbek Musallam tarjimalari


FOZIL HUSNI DOG’LARJA
26. 08. 1914 – 15. 10. 2008; Turkiya

* * *

Seni ko’rdim, ketdim to’lib,
Xayolinga chechak tutdim .
Xam quyosh xamda oy bo’lib,
Seni kutdim , seni kutdim/.

Ko’ngil sevgi degan chog’da ,
Ajib tilsim bor bu bog’da .
Yozda qirda, qishda tog’da b
Seni kutdim ,seni kutdim .

O’lim ko’zlarimda so’lsa ,
Ichim misralarga to’lsa .
Na kun bo’lsa, na yil bo’lsa ,
Seni kutdim, seni kutdim.

FURO’G’ FARRUXZOD
5. 01. 1935 — 14. 02. 1967; Eron

* * *

Sokin juma,
Tark etib ketilgan ,
Eski ko’chalar kabi qayg’uli ,
Xastalik ichra tambal ,
Sudralib yuruvchi hiyla-nayrang jumasi .
Kutishsiz ,
Taslim bo’lmoq jumasi .
Bo’m bo’sh uy,
qiyinaliblar ketgan uy.
Yoshlikning olamcha orzulari ,
xissiyotlariga yopilgan .
Qorong’u uy ,
quyoshning orzu qilgan uyi .
Yolg’izlik ,fol, shubxa ,
Parda, kitob, shkaf va suratlar uyi.

Ox, u qanday xotirjam mag’rur edi .
G’arib suv oqimi kabi
Bu tark etib ketilgan sassiz jumalarda .
Bu baxtsiz uylarda ,
Mening xayotim ,
Kechardi xotirjam, g’ururli, mag’rur.

* * *

Men seni deb o’lib qolardim ,
Sen bilan kechardi butun xayotim .
Keng ko’chalar ichra ikkimiz ,
Sen o’qirding ichkin faryodim .
Bir sengina meni anglarding .

Yana qaytib kelganida tun ,
Yana qaytib ketganida tun .
Chinordagi telba qushlarla,
Derazamga boqqancha dilxun,
Bir nur bo’lib chaqirar eding.

Yorishardi butun ko’chamiz,
Ketib bo’lgan jujuqlar olis,
Aksayaning gullari uxlab ,
Men oynada qolganda yolg’iz.
Sen nur bo’lib kirib kelarding .

Qo’llaringni bag’ishlar eding ,
Ko’zlaringni bag’ishlar eding .
Sen sevgingni bag’ishlar eding ,
Bu qaqragan umrimga shundoq,
Xayotingni bag’ishlar eding .

Gul chambarlar yopib bosh yalang ,
Titrayotgan bu sochlarimga .
Sen lolalar keltirar eding ,
Sen yuzingni qo’yar eding jim,
Ko’krakdagi og’riqlarimga .

Tinglarding
Tug’yon urib oqqan qonimni,
Qayg’u bilan oqqan qonimni.
Yig’lab yig’lab ko’z yumgan sevgim,
Ko’z yosh bo’lib oqqan qonimni .
Sen tinglarding,
oh ,sen tinglarding

Meni esa aslo ko’rmasding …

NEVZIL ChELIM
Turkiya

* * *

Xush kelding o’lim,
Qani o’tir,
Xech sirimiz qolmadi ,
To’k etaklaringdan toshlarni .

Men bir shamolman ,
Ozodlik shamoli.
Bir yurakdan, bir yurakka ,
Tashirman umidlarni .

Men bir tog’dan oqib kelgan sel ,
Buzgayman devorlarni .
Ko’tarilar shaxardan,
Taomlarning xidlari .

Men bir dengizman ,
Xar laxzada dolg’ali.
O’lim nadir bilmadim ,
Qirg’oqlarga o’zimni urdim .

Barcha do’stlar uyg’onib ,
Quyoshni qarshi oldi .
Xuujra eshiklari taraqlar,
Qoch ketarman, ne kelarin kutmasman .

09

(Tashriflar: umumiy 430, bugungi 1)

1 izoh

  1. Ассалому алайкум устоз сизга янги таржималаримни юборяпман.
    Франс Кафка
    Қутулмоқ учун сон саноқсиз бош паналар бор.
    Бироқ нажот йўли ягона бўлади .

    ———-
    Авалларига саволларимга нега жавоб ололмаслигимни тушунмасдим .
    Энди саволлар беришимга қандай ишонишимни билолмаяпан .
    Бироқ хақиқатда ишомасдим шунинг учун сўрардим .
    ———-
    Инсон ичида бузилмас нарсанинг борлигига доимий ишонч хосил қилмасдан яшолмайди .
    Бу бузилмас нарса унинг ичинда яширин бўлиши мумкин. Шу яширин нарсани намоён қилиш усуллари бу Худога ишонишдир. .
    ———-
    Биз жаннатда яшаш учун яратилганмиз. Жаннат бизга хизмат қилиш учун ажратилган .
    Кейин бизнинг тақдиримиз ўзгартирилди ..Жаннатнинг тақдири ўзгартирилганми бу хақда хеч қаерда айтилмаган .
    ————
    Инсониятга қараб ўзингизни синаб кўринг .Бу шубха қиладиганларни шубхага ,ишонч билдирганлар ишонишга олиб боради .

    ———
    Бу хаётнинг завқлари хаётнинг ўзи эмас .Юқори бир хаётга кўтарилишиммизнинг қўрқуви хамда завқидир. Бу хаётнинг азоблари хаётнинг ўзи эмас .Балки биз ўзимизга шу қўрқув орқали бераётган азобимиздир .
    ———
    Инсоннинг асосий иккита гунохи бор .Қолганлари шулардан келиб чиқади .Сабрсизлик хамда дангасалик .Улар сабрсизликлари учун жаннатдан қувилдилар .Дангасаликлари учун қайтолмайдилар .

    Таржимон Муслимбек Мусаллам

Izoh qoldiring