11 июнь — Машҳур рус шоираси Анна Ахматова таваллуд топган кун
Анна Ахматова билан 1959 йилнинг кузида учрашганимда мен йигирма уч ёшли йигит эдим. Ўша вақтларда камина шеър қоралаб турар ва бу ишга анча-мунча қўли ҳам келишиб қолганди. Ёзганларимни Ахматова эшитишини орзу қилардим. Қанийди, ижод маҳсулим унга ёқса… Davomini o'qish










Анна Ахматованинг биринчи шеърий тўплами “Оқшом” номи билан 1912 йилда чоп этилиб, муваффақият қозонади. 1914 йилда унинг иккинчи – “Тасбиҳ” тўплами эълон қилинади ва у бу тўплами билан бутун Россия бўйлаб шуҳрат қозонади. Шоиранинг истеъдодини ўз вақтида пайқаган В.В.Маяковский унга шундай баҳо беради: “Анна Ахматова шеърлари яхлитлиги билан эътиборга моликдир, улар ҳар қандай танқидга дош бера олади, ҳар қандай тазйиқда дарз кетмайди”.