Umid Bekmuhammad. Xorazmga kelgan sayyohlar

04    Тарихда бот-бот учраб турган ҳолат. Давлат тепасига ёш, тажрибасиз, сиёсий бошқарувга лаёқатсиз кишини чиқаради-да, ўзи унинг жиловини тутиб туради. Шу орқали беҳисоб бойликлар орттиради. Айрим сарой амалдорларининг нияти шу эди. Бундай сиёсий ўйинлар 17 аср охири, 18 аср бошларида авж олганди. Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Xorazm tarixidan lavhalar

04

    Ҳарбий кийимдаги чўққисоқол киши ўзини Дзержинский деб таништиргач, тергов қилинаётган ўрта осиёликларни янада қаттиқ қўрқув эгаллади. Чунки “Қаттиққўл Феликс” лақабли бу инсоннинг қилган ишларини ҳамма эшитган эди. Лубянка хўжайини қаршисида турганлар ҳам шунчаки кўчадан тутиб келтирилган инсонлар эмас, балки Хива хони, унинг яқин кишилари ва амалдорлари эди. Улар чекка воҳадан Москвадаги Эрдилка, кейин эса Ивановск, Новоспаск ибодатхонасидаги лагерда тутқунликда сақланаётганди.  Хўш, Хива хони нима учун маҳбус сифатида тергов қилинган?  Унинг кейинги тақдири қандай бўлган? Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Islohotchi Islomxo’ja va uning sirli o’limi

08    Исломхўжа Хоразмда энг нуфузли бўлган Саид Отойи хўжалардан Саид Муҳаммадхўжа мутаваллининг набираси бўлиб, 1872 йилда туғилганди. Отаси Иброҳимхўжа Ферузхоннинг тоғаси бўлиб, Хонқа ҳокими бўлган, кейинчалик бош вазир лавозимини эгаллаганди. Мактаб ва мадраса таҳсилини олган Исломхўжа олдинига хон саройида закотчи сифатида ишлайди.1889 йилда эса 17 ёшли Исломхўжани Феруз Хивадан кейин иккинчи ўринда турувчи Ҳазораспдек муҳим стратегик, савдо шаҳрига ҳоким қилиб юборади. Орадан вақт ўтиб, тажрибага эга бўлган Исломхўжа 26 ёшида Ферузхоннинг бош вазири сифатида яна Хивада иш бошлайди. Davomini o'qish

Mirpanjiyning «Asirlikdagi xotiralar» asariga ilovalar yoxud Xiva xonligi tarixidan ilovalar

033    Маълумки, Исмоил Мирпанжийнинг «Асирликда хотиралар» китобида акс этган 1854-64 йиллардаги айрим воқеалар, ўша давр шахслари, хонликда ҳукм сурган сулолалар, умуман ўша давр муҳити изоҳни, иловани талаб қилади. Шунга кўра, эронлик генерал асарига илова сифатида Хива хонлиги тарихи билан боғлиқ лавҳаларни тақдим қилишни лозим деб топдим.Ўйлайманки, ушбу мақолалар Мирпанжий тасвирлаган даврни янада кўз ўнгингизда ойдинроқ тасаввур қилишга ёрдам беради (Муаллиф изоҳи). Davomini o'qish

Ismoil Mirpanjiy. Asirlikdagi xotiralar. Ikkinchi qism

066     Энди асирликда ўтган ўн йил воқеаларини бир бошдан ҳикоя қилиб берай. Мен тутқунликда ҳаёт кечирган йилларда Хивақда тўрт марта тўс-тўпалон ва сарой тўнтаришлари -қонли воқеалар бўлиб ўтди. Замоннинг зайли билан тўрт киши хон бўлиб тахтга ўтирди.Муҳаммад Аминхон икки ярим йил хонлик қилди. У Марвга қарши юриш қилганлиги учун азиз бошидан жудо бўлди.Ундан сўнг Абдуллахон бир йил хонлик қилди ва Юмралидаги жангда ҳалок бўлди. Унинг ўрнига Қутлимурод Муҳаммадназар Иноқ тахтга ўтирди, у туркманлар томонидан қатл этилди. Сўнгра Саидмуҳаммад ҳукмронлик қилди. Унинг хонлик тахтига ўтирганига олти йил тўлганда, бошимга бахт қуши қўнди.Мен асирликдан қочдим. Davomini o'qish

Ismoil Mirpanjiy. Asirlikdagi xotiralar. Birinchi qism

072    Тахминимизча, сарҳанг Исмоил Мирпанжий тарихда маълум бўлган 1265 йилги ( 1846) Теҳрон исёни, амир Кабирга қарши Озарбайжон сарбозларига бошлиқ-Исмоил бўлиши мумкин.Бу гумонимизнинг далили сифатида ўша даврда мазкур Исмоил Мирпанжийдан бошқа шу номдаги зобит бўлмаган. Шунингдек, “Озарбайжон” сарбозларининг амири Кабирга қарши кўтарилган исёнга Исмоилхон фаррошбоши лақабли киши бошчилик қилган ва у Мирзо Оғахон Нурийнинг қўл остидаги одам бўлган.У эса амири Кабирнинг биринчи ашаддий душмани эди. Булардан ташқари муаллифнинг ўзи очиқдан-очиқ айтадки, амир Кабир вазифасининг бошланишидан сал олдин уни генераллик рутбасидан маҳрум қилишган ва полковник даражасига туширишган. Davomini o'qish

Madrahim Mahmudov. «Katta Xorazm» muammosining o’rganilishi tarixidan

09Дунё цивилизациясининг муҳим марказларидан бўлган ва ўзбек давлатчилигининг дастлабки тамал тошлари қўйилган қадимги Хоразм тарихи жуда катта ва мураккаб илмий муаммо сифатида кўплаб олимларнинг эътиборини жалб қилиб келган. Бу нарсани биз узоқ ўтмиш садоси сифатида из қолдирган — “Катта Хоразм” давлати тарихини ўрганиш мисолида кўришимиз мумкин. Davomini o'qish

Madrahim Mahmudov. Ibn Sino va xorazmlik olimlar

012   Кўп йиллардан буён бахс-мунозараларга сабаб бўлиб келаётган муаммолардан бири ― Ибн Синонинг Хоразмга келиши ва фаолияти билан боғлиқдир. Аксарият олимлар Ибн Сино Хоразмга тахминан 1000 йилда, яъни 20 ёшида, келган деган фикрни ёқлашади. Бунинг асосий далили сифатида 999 йилда Бухоронинг қорахонийлар томонидан вайрон этилиши кўрсатилади. Профессор А.А.Қодиров ва тиббиёт фанлари номзоди У.Т.Соипов қораҳонийлар таъқибидан қутилиш учун сарсон-саргардон бўлган Ибн Сино 1002 йилда Хоразмнинг пойтахти — Урганчга келади, деб ёзадилар. Davomini o'qish

Xorazmda yashagan…nemislar

08

“Оқмачитдаги бозордан зотдор сигир сотиб олдим”, “Пеннер ишлаган сурат зўр чиқибди”, “Вильгелм менга қарз бериб турди”, “Херман ажойиб дурадгор экан, унинг ясаган эшиги сифатли…”хуллас, бундай гап-сўзларни 19 аср охири ва 20 асрнинг 37 йилларигача узоқ Оврўпада эмас, Хива ёки Урганчда тез-тез эшитиш мумкин эди. Чунки, бу даврда Хоразмда немислар яшашган. Davomini o'qish

Shahodat Ulug’ning «Jayhun epkinlari yohud Jaloliddin Manguberdi qissasi» romani nashrdan chiqdi.

098Шаҳодат Улуғ. Жайҳун эпкинлари ёхуд Жалолиддин Манбуберди қиссаси. Тошкент,»Янги аср авлоди» нашриёти, 2014. 356 бет./ Shahodat Ulug’. Jayhun epkinlari yoxud Jaloliddin Manbuberdi qissasi. Toshkent, «Yangi asr avlodi» nashriyoti, 2014. 356 bet.

Шаҳодат Улуғнинг «Қайта туғилиш» (1997) ва «Ғаниматим» (2004) деб номланган насрий китоблари чоп этилган. Истеъдодли ёзувчи сўнгги йилларда Хоразмшоҳлар салтанати тарихидан, улуғ саркарда Жалолиддин Мангубердининг жасоратларга тўлуғ ҳаётидан ҳикоя этувчи «Жайхун эпкинлари» тарихий романи устида ишлади. Бир неча ой аввал асардан эълон қилинган парчалар адабиёт ихлосмандлари томонидан илиқ қарши олинди. Ва ниҳоят куни–кеча  роман нашрдан чиқди. Китобни «Янги аср авлоди» нашриётининг Қатортол кўчасидаги дўконидан сотиб олишингиз мумкин. Эътиборингизга китобга ёзилган сўзбошини тақдим этамиз. Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Xiva xonlari haqida tarixiy hangomalar.

090
Хон (қаон) қадимги туркий ҳукмдор, подшо маъносини англатган хон сайлаш маросими ҳақида 1846 йилда хивага келган рус сайёҳи Г.Данилевский хотиралар ёзиб қолдирган. Унга кўра,”хон сайлаш” маросими оддий халқдан пинҳона, кечаси бир ҳовуч сарой амалдорлари ва хоннинг қариндошлари томонидан амалга оширилган. Табиийки, хон ўзини сайлаган амалдор ва қавмлардан миннатдор бўлиб юриши ва уларга катта моддий ва сиёсий эркинлик бериб қўйган.Уни сайлаш маросимига саноқли одамлар қатнашган ва бундай амалдорларнинг “олий кенгаш”ида шайхулислом, девонбеги, нақиб, қози, мутавалли, парвоначи кабилар бўлган.Энг аввало хон қилиб сайланадиган кишини ечинтириб, бошдан оёқ янги либос кийгизганлар.Кейин эса кийгизларга ўтирғизиб, уч марта ҳавога ирғитиб, “хон, хон, хон” деб нидо қилганлар. Davomini o'qish