Кўп йиллардан буён бахс-мунозараларга сабаб бўлиб келаётган муаммолардан бири ― Ибн Синонинг Хоразмга келиши ва фаолияти билан боғлиқдир. Аксарият олимлар Ибн Сино Хоразмга тахминан 1000 йилда, яъни 20 ёшида, келган деган фикрни ёқлашади. Бунинг асосий далили сифатида 999 йилда Бухоронинг қорахонийлар томонидан вайрон этилиши кўрсатилади. Профессор А.А.Қодиров ва тиббиёт фанлари номзоди У.Т.Соипов қораҳонийлар таъқибидан қутилиш учун сарсон-саргардон бўлган Ибн Сино 1002 йилда Хоразмнинг пойтахти — Урганчга келади, деб ёзадилар. Davomini o'qish
Teglar: Xorazm
Shahodat Ulug’ning «Jayhun epkinlari yohud Jaloliddin Manguberdi qissasi» romani nashrdan chiqdi.
Шаҳодат Улуғ. Жайҳун эпкинлари ёхуд Жалолиддин Манбуберди қиссаси. Тошкент,»Янги аср авлоди» нашриёти, 2014. 356 бет./ Shahodat Ulug’. Jayhun epkinlari yoxud Jaloliddin Manbuberdi qissasi. Toshkent, «Yangi asr avlodi» nashriyoti, 2014. 356 bet.
Шаҳодат Улуғнинг «Қайта туғилиш» (1997) ва «Ғаниматим» (2004) деб номланган насрий китоблари чоп этилган. Истеъдодли ёзувчи сўнгги йилларда Хоразмшоҳлар салтанати тарихидан, улуғ саркарда Жалолиддин Мангубердининг жасоратларга тўлуғ ҳаётидан ҳикоя этувчи «Жайхун эпкинлари» тарихий романи устида ишлади. Бир неча ой аввал асардан эълон қилинган парчалар адабиёт ихлосмандлари томонидан илиқ қарши олинди. Ва ниҳоят куни–кеча роман нашрдан чиқди. Китобни «Янги аср авлоди» нашриётининг Қатортол кўчасидаги дўконидан сотиб олишингиз мумкин. Эътиборингизга китобга ёзилган сўзбошини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Umid Bekmuhammad. Xiva xonlari haqida tarixiy hangomalar.
Хон (қаон) қадимги туркий ҳукмдор, подшо маъносини англатган хон сайлаш маросими ҳақида 1846 йилда хивага келган рус сайёҳи Г.Данилевский хотиралар ёзиб қолдирган. Унга кўра,”хон сайлаш” маросими оддий халқдан пинҳона, кечаси бир ҳовуч сарой амалдорлари ва хоннинг қариндошлари томонидан амалга оширилган. Табиийки, хон ўзини сайлаган амалдор ва қавмлардан миннатдор бўлиб юриши ва уларга катта моддий ва сиёсий эркинлик бериб қўйган.Уни сайлаш маросимига саноқли одамлар қатнашган ва бундай амалдорларнинг “олий кенгаш”ида шайхулислом, девонбеги, нақиб, қози, мутавалли, парвоначи кабилар бўлган.Энг аввало хон қилиб сайланадиган кишини ечинтириб, бошдан оёқ янги либос кийгизганлар.Кейин эса кийгизларга ўтирғизиб, уч марта ҳавога ирғитиб, “хон, хон, хон” деб нидо қилганлар. Davomini o'qish
Yahyo G’ulomov. Xorazmning sug’orilish tarixi & Яхья Гулямов. Памятники города Хивы
1 май — Тарихчи – археолог олим Яҳё Ғуломович Ғуломов ( 1908-1977) таваллуд топган кун
Энг буюк жасорат – бу маънавий жасоратдир. Ҳаёт доимий синов майдони сифатида ҳам таърифланади. Унинг асл маъноси эса ана шу майдондаги тинимсиз кураш, қийинчиликларни енгиб, инсонга хос улуғворлик, покликни асраб ўта олишдан иборат. Оддий ўт-ўлан ҳаёт учун курашиб, тош қотган ер бағрини ёриб чиқади, ҳар бир жонзот ўз наслини сақлаш учун курашади. Жасорат намуналарини кўрсатади. Инсон ҳаёти ҳам ана шундай тинимсиз курашдан иборат. Аммо инсонга бошқа жонзотлардан фарқли ўлароқ буюк неъмат – ақл ато этилган руҳият берилган. Davomini o'qish
Sergey Tolstov. Qadimiy Xorazm siviliztsiyasini izlab.
Сергей Толстов. Қадимий Хоразм цивилизациясини излаб. Тошкент,»Янги аср авлоди», 2014, 380 бет. Таржимон: Анвар Муҳаммадқулов. Қайта нашрга тайёрловчи, сўзбоши муаллифи ва маъсул муҳаррир: Умид Бекмуҳаммад.
Сергей Павловия Толстовнинг фаолиятини кузатиб, уни бемалол Хоразм фарзанди дея аташ мумкин. Унинг Хоразм тарихини ўрганиш бўйича олиб борган изланишлари таҳсинга лойиқ. Толстовнинг ушбу китобини таржима қилган ва нашрга тайёрлаган ижодкорлар ҳаракатларини юқори баҳолаб, уни кенг ўқувчилар оммасига ҳавола этамиз.
Китобни «Янги аср авлоди» нашриётининг Қатортол кўчасидаги дўконидан сотиб олишингиз мумкин. Davomini o'qish
Umid Bekmuhammad. Xorazm toponimi: turli taxminlar.
Хоразм.Умуман бу топоним тўғрисида нима биламиз ёки нималар маълум? Қадимий Хоразм тарихини теран тадқиқ қилган профессор С.П.Толстов ёзганидек, «Хоразм» номи форс ёзувларида, «Авесто» да ва паҳлавий (қадимги форс тили—У.Б.) тилидаги диний асарларда, юнон-лотин, хитой ва арман манбаларида бир неча бор тилга олинади. Davomini o'qish